Блоглар
17 март 2017

«Миллий тикланиш» – Каримовни абадийлаштириш ташаббускори

«Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ташаббуси билан Бухородаги марказий кўчага Ислом Каримов номи берилди», дея тантанавор эълон қилди «Миллий тикланиш» газетаси (15.03).

Албатта, халқ ўз «қаҳрамон»ларини билиб қўйиши керак. Лекин «Миллий тикланиш» демократик партияси вакилларининг бу «қаҳрамонлиги» юқорининг буйруғи билан бўлгани шубҳасиз.

Агар бундай «қаҳрамонлик» қилиш мавжуд бошқа расмий партияга топширилганда улар бу топшириқни сўзсиз бажаришига шубҳа қилмасангиз асло янглишмайсиз.

Сўнгги вақтларда президентнинг буйруғи билан партиялардан сайланган депутатлар шунча вақт қилмаган иши – «халқ билан мулоқот»га шўнғиб кетгани ҳам фикримизга далил бўла олади.

Хусусан, Миллий Тикланиш депутатлари шу кунларда тўрвасини йўқотган лўлидек маҳаллама-маҳалла чопқиллаб, «халқнинг дардини», «жойлардаги муаммолар»ни ўрганиб юрибди.

Масалан, яқинда улар Сирдарёнинг Сайхунободига бориб, бу ердаги соғлиқни сақлаш соҳаси аҳволини ўрганиб келибди.

«Ҳудуддаги тиббиёт муассасалари, жумладан, қишлоқ врачлик пунктлари дори-дармон воситалари билан етарли даражада таъминланмаган. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи траспорт воситалари, асбоб-ускуналар яроқсиз аҳволга келиб қолган…», деган хулосага келган депутатлар.

Яқиндагина улар Ўзбекистонда «ҳавас қиларли тиббиёт тизими яратилгани, бу бутун дунёда эътироф этилаётгани» ҳақида сафсата сотиб юрганди.

Аммо янги давлат раҳбарининг тинимсиз танқидлари уларнинг ёлғонларини фош этиб қўйди. Лекин депутатлар дарҳол вазиятга мослашиб, кечагина ўзлари оғиз кўпиртириб мақтаган тизимдаги камчиликларни топа оладиган «ўткиркўз лочинлар»га айланди.

Депутатларнинг бугунги ҳолати буюк Навоийнинг «Шер ва дуррож» ҳикоятини эсга туширади. Яъни ёлғончининг аҳволи барибир бир куни вой бўлади.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 март 2016
“Адолат” газетаси интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги масалаларига бағишлаб Самарқанд давлат чет тиллар институтида бўлиб ўтган тадбир ҳақида хабар ...
25 май 2017
Бугун Ўзбекистонда “Сўнгги қўнғироқ” сифатида байрам қилинади, бироқ ўша куни уйига қайтиб келмаган ўқувчилар ҳақида ҳеч нарса айтилмайди. 2010 ...
8 ноябр 2015
Социал тармоқларда бензоколонкалардаги километрларга чўзилган рекорд навбатларнинг тасвирлари пайдо бўлган. Тағин, автоулови йўқларнинг куни туғди, улар ҳам “Афандининг гапи ...
9 август 2016
Давлат тадбирларида тор чалинмаслиги лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилганини айтган Озодлик радиосига кўра, Ўзбекистонда тор чалиш бўйича махсус таълим тўхтатилган ...
Блоглар
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...