Блоглар
5 октябр 2017

Темур Пўлатов: Зиндонбанд Бобомурод Абдулла ҳақида

Публицист Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олинганини эшитиб, ижодий шахсни бундай уйдирма баҳоналар билан озодликдан маҳкум қилинишидан нафақат ғазаб, балки айбловларнинг бемаънилигидан сарказм ҳиссини ҳам туйдим.

Ҳуқуқ посбонларининг биринчи версиясига кўра, спорт шархловчиси бўлган Бобомурод гўёки футбол тўпи пинг-понг сопқонини ўғирлаган бўлиб чиқаяпди.

Аммо, Бобомуроднинг уйи тинтув қилиниб ўғирланган спорт ашёларини топишмагач, унинг ижоди маҳсули – қоралама қўлёзмалари ва компютер дискларини мусодара қилишди.

Қаламдош биродаримнинг ҳибсга олинганидан пайдо бўлган ғазабим, камтарин спорт журналисти эмас, балки узоқ йиллар давомида Каримов ҳукумати кирдикорларини фош қилган, ушбу ҳокимият яширган ахборотларни йиғиб, уларни Усмон Ҳақназаров номи таҳаллуси остида эълон қилган публицист-таҳлилчини овлашганини билгач, янада ортиб шокка айланди.

Шокка тушишимнинг боиси, Каримов ҳукмронлигининг сўнгги 2012-2013 йилларида мен, айтиш жоизки, республикани бир совға сифатида олган ва мамлакатни ташқи дунёдан тўсиб, сталинчи-большевикнинг энг ёмон иллатларини намойиш этган ҳолда ўзбошимча бошқарган, оммага нафрат, ўзгача фикрловчиларга нисбатан қатағон, у ҳох дунёвий бўлсин ёки ҳох мусулмон, ва айниқса мусулмонларга нисбатан ўта шафқатсизлик кўрсатган ва француз қироли Людовик каби – «Давлат бу – Мен!» дея баён қилган коммунистнинг бошқаруви натижасида менинг Ватаним – Ўзбекистоннинг нимага эришганини таҳлил қилишга уриниб кўрдим.

Агарда Людовикни саройнинг ялоқхўр-лаганбардорлари «Қуёш Қирол», деб аташган бўлишса, И.А.Каримовни эса бизнинг маҳаллий лаганбардорларимиз Халқ отаси деб, ёшлар эса, совет даври шиорларидаги – Ленин бобомиз қабилида – бизнинг севимли додамиз, деб бошга кўтаришди.

Шундай қилиб, мен эслаб ўтган йилларда, Россия матбуоти ҳали нисбатан эркин бўлган бир пайтда, Усмон Ҳақназаровнинг кўплаб таҳлилий мақолаларини, чет элдаги турли ахборот манбаларидан олиб нашрга босган Москванинг газета ва интернет сайтларидан олардим.

Мақолаларга соғлом скептицизмнинг адолатли улуши билан муносабатда бўлиб, ҳокимият тўрларидан олинган маълумотларни ҳар сафар ватанимга қайтаркан ўз баданимда, менга изма-из изма-из келаётган «пок қўлли ва оташ юракли лочинларнинг» куйдирувчи нигоҳларини сезар, уларни ўз кузатувларим ва таасуротларим билан солиштириб кўрар эдим.

Ватандаги ва Москвадаги одамлар билан учрашувларим ва суҳбатларим, Усмон Ҳақназаров бутун дунёга айтишга ҳаракат қилаётган нарсаларнинг кўплари ҳақиқат эканлигига ва у бу ишни у ватани эркин ва ривожланган давлат бўлишига ёрдам бериш истагида куйинганидан қилганига ишонч ҳосил қилдирди.

Масалан, Халқ отасига ошиқ бўлган манқуртлар ва ишонишни истамаганларга, айнан Ҳақназаров биринчи бўлиб И.А.Каримовнинг вафоти ҳақида, марҳумнинг умрини, вақтида, И.В.Сталиннинг виртуал ҳаётини бир неча кунга чўзганлари каби чўзиб, биринчи президентнинг ўлими айтилган расмий санани кутмай – 29 август куни хабар берган эди.

Ҳақназаровнинг таҳлилларидан Гулнора Каримованинг миллиардлари ҳақида ҳам, Тошкентда унинг маҳкамаси бошланишидан анча олдин билдим, ва яна кўплаб, «олтин билан қопланган доллар рудалари чуқурларида» яширинган бошқа нарсалар ҳақида ҳам.

Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида яширинган одам албатта бу 15 йил давомида, ҳар дақиқа қудратли контора томонидан фош этилиши мумкин бўлган жуда оғир шароитларда ишлаган. Ва бу содир бўлди! Шок ва қўрқув!

Чет элга чиқиб кетган юзлаб истеъдодли ёзувчилар, журналистлар, кинорежиссёрлар, артистлар, қўшиқчилар каби унга ҳам кетишни таклиф қилдилар, аммо у ҳолда биз Абдуллаев-Ҳақназаровнинг ўқувчилар, қўрқмас, кўп қиррали истеъдодли инсонни йўқотган бўлардик, чириб кетган режимнинг чуқурларида бўлаётгани нарсаларнинг кўпларини билмас эдик. Уларнинг кетиши билан халқнинг катта қисми, чақага ишлаб ва шу чақа билан мамлакат ғазнасини тўлдираётган Россиядаги меҳнат мигрантларига айланишди.

Нега президент Ш.Мирзиёев ижод қилувчи зиёлиларни: «Ватанга қайтинг ва эркин атмосферада ижод қилинг!», деб чақирмайди. Шубҳасиз, АҚШдан таклиф қилинган тадбиркор, дастурчи, инженерларга давлатнинг кўпроқ эҳтиёжи бор, аммо уларга ҳам ижодкорларга сўз, қалам, кинокамералар керак бўлгани каби мамлакатда тақиқ ва цензурасиз ҳамда раҳбарнинг бақириқ ва буйруқларисиз илҳомлантирувчи эркин муҳит керак. Бу ҳар қандай соғлом жамиятнинг фаровонлиги учун доимий ҳақиқатдир.

Ахир барчамиз Ўзбекистон фарзандларимиз, тақдир тақозоси билан қаерда яшамайлик ўз ватанимизни севамиз, унга бойлик ва фаровонлик тилаймиз, ҳудди ижобий ўзгаришларни кўриб, Ўзбекистонга қайтган ва қисқа муддат маҳаллий зиндон гўзалликларини бошдан кечирган ёзувчи Нуруллоҳ Отахон каби.

Шахсан мен бу ҳолатни, эски диктатурадан президент Ш.Мирзиёев халқаро баланд минбардан туриб баён қилган эркин, ривожланаётган давлатга ўтиш даврининг ёқимсиз ва ташвишли камчиликлари дея қабул қилдим.

Табиий савол туғилади, бу баёнотлар ортидан, Нуруллоҳ Отахон каби режим яраларини фош қилиб ва ўз фикри, мулоҳазаси, сўзи учун қийналаётган, ўзининг ҳеч қайси ҳаракати билан республиканинг конституциявий тузум асосларига таҳдид қилмаган кишининг ҳибсга олинишини қандай тушиниш керак?

Гарчи шу Конституция сўз, фикр ҳамда ахборотни эркин тўплаш ва тарқатиш эркинлигини кафолатлайди.

Ўйлайманки, агар Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихида адолатли, жасур ва халқни қоронғуликдан ёруғликка олиб чиққан киши сифатида истаса, бу нарса унинг олдида турган ва ҳал қилиши керак бўлган кўплаб мураккаб вазифалар орасидаги энг оғир дилемма эмас.

Темур Пўлатов
Ўзбекистонлик таниқли ёзувчи

Тағин ўқинг
12 май 2017
11 май куни БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раад Аль-Хусейннинг ташрифи якунланди. Ташрифнинг бош натижаси 15 йиллик ...
7 сентябр 2017
Футбол мураббийси Самвел Бабаян, жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмагани ортидан истеъфога кетди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян миллий ...
30 ноябр 2015
Умида Ниязова, Берлин Eltuz.com Кўргазмада собиқ СССРнинг 14 мамлакатидан 74 нафар рассомлар иши тақдим қилинмоқда. Ўзбек рассоми Вечеслав Оҳуновнинг ...
4 июл 2017
Шифокорлар далаларда ишлашга мажбур этиларкан, шифохоналарда беморлар ҳаёти учун таҳликали вазият юзага келади. 28 июн куни Брюссел анжуманида эълон ...
Блоглар
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали ...
9 октябр 2017
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек махбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...