Асосий мавзулар
7 декабр 2017

Собиқ воизнинг арзон алжираши

Каримов режими ҳосиласи бўлган “журналист” Шерзод Қудратхўжаев матбуотдаги чиқишида ўзбекларни “бензин қимматласа, дод-вой соладиган арзон одамлар”, деб атади.

У нега ўзбеклар катта-катта харж қилмайди, қиммат нарсаларни оғринмай олмайди, деган маънодаги гапларни айтиб таажубланади.

Ойдан тушдими бу одам? Ўқитувчи ва шифокор 100 долларга етар-етмас ойлик олса, у қандай қилиб минг-минг харажат қилсин.

Бир пайтлар Қудратхўжаев сиғинган диктатор Каримов Москвада кўча супураëтган ўзбеклардан ижирғанишини таъкидлаб, уларни “дангасалар”, деб атаган эди.

Қудратхўжаев ҳам бу риторикани давом эттириб, “хитойлик ва корейс тиришқоқ”, ўзбек эса танбал, шу боис унинг чўнтагида пули йўқ, дея ëзғиради.

Бундан илгари Қудратхўжаев «ёшлар ҳиди» ҳақидаги президент иборасини такрорлаб, «бу ҳид Қозоғистон ёки Хитойники каби бўлиши керак«лигини таъкидлаганди.

Тилингни тий, тирранча, дейдиган одам йўқми атрофда?

Франция қироличаси Мария Антуанеттага мулозимлар келиб, “халқнинг ейишга нони йўқ” дейишган.

Антуанетта эса ўйлаб ўтирмасдан, “Нони йўқ бўлса, торт еяқолишсин” (Let them eat cake!), деган эди.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 сентябр 2018
Бир вақтлар Ислом Каримов ноннинг нархини оширмаймиз, деб катта ваъда берган, лекин кейинчалик кўп бора кузатилганидек, ўз ваъдасининг устидан ...
29 август 2016
Ўзбекистонни 27 йил давомида шафқатсизлик ва қонунга хилоф равишда бошқарган авторитар президент Ислом Каримов 78 ёшида ўлди. Бу ҳақда ...
23 ноябр 2016
Аввалига ижтимоий тармоқда фейк аккаунтлар орқали тарқалган, Гулнора Каримованинг ўлгани ёки тириклигига оид хабарлар тезгина ўзини жиддий дея санаган ...
22 октябр 2018
Москвада Каримов ҳайкали очилган 18 октябрь куни ўзбек мигрантларидан бири ҳайкал олдида таъзим қилиб, унинг пойини ўпди. Абсурд ҳолат ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...