Асосий мавзулар
12 январ 2018

Марказий банкни Ишметов бошқараяптими?

«Элтуз» почтасига Ўзбекистон Марказий банки ходимлари номидан экани айтилган мактуб келди.

Мактуб муаллифлари банк раҳбариятини коррупцияда айблаган. Мактубга Марказий банк рахбариятидаги ўзгаришларга оид ҳужжат илова қилинган.

Хат таҳрирсиз нашр қилинмоқда.

Мактуб матни

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ривожи учун халқимизга барча имкониятларни тўла-тўкис яратиб бермоқда.

Мактубга илова қилинган ҳужжат нусхаси

Атиги бир йил давомида юртимиз иқтисодиётида мисли кўрилмаган натижалар юз бермоқда.

Бошқа вазирликлар сингари банкларга ҳам катта кўмак бериб ресурс маблағларини мустаҳкамлаб бермоқда. Минг афсуски, бундай кўмакдан Марказий банкнинг айрим мулозимлари «менинг даврим келди» қабилида иш тутган.

Гапнинг индаллоси шуки, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметов лавозимига ўтиргандан сўнг, биринчи ишини ўзи билан бирга фаолият юритган Ботир Захидовни Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимига тайинлашдан бошлаган.

Албатта даромадларни легаллаштиришда яқин учарлар асқотишини билиб, илгари Валютани тартибга солиш ва назорат килиш департаментида ишлаган Аброр Турдиалиевни Кредит ташкилотларини назорат килиш департаментига рахбар килиб тайинлаган.

Албатта ушбу мулозимни рахбар килиб тайинлашдан асосий мақсад ҳам келажакда Ишметовга тегишли бўладиган микрокредит ташкилотлари, ломбардларни очиб, уларни пул айланмаларини бошқариш энг асосий мақсад бўлган. Шунинг учун ҳам ушбу департамент назорати Раис ўринбосари Ш. Атабаевни назоратни сусайтирганликда айблаб, айнан Ишметов ўз зиммасига олган.

Кейинги босқичда, Марказий банкнинг структураларини ўзгариши Ишметовга янада асқотди. Сабаби айнан собиқ Валютани тартибга солиш ва назорат қилиш департаментининг учар ходимларини ўзи турли хил структуралар ташкил этиб, департамент директорлари лавозимига тайинлаган.

Мисол учун Б. Абубакиров, С.Валиев, А.Турдиалиев, Д. Абдуғаниева, Я.Бабажанов, Пак Геннадий Енхибович ва бошқа ходимларни мисол келтирса бўлади.

Марказий банкда малакали мутахассисларни рахбарлик лавозимидан озод этиб, уларни фаолиятидан четлаштирган.

Т. Ишметовнигш навбатдаги ҳужуми қайси маънодаки, банкларни қўлга олиш бўлган. Биринчи ўлжа Асакабанкдан бошланган. Ушбу банк бўйича 10 та департамент директори ва раис ўринбосарларини лавозимидан четлаштириш бўйича Марказий банкнинг қарорини чиқарган. Асакабанк рахбари Қаҳрамон Муллажонов ушбу тузоқни яхши тушунган холда 10 та департамент директорини ротация шаклида бошка депараментлар билан алмаштирган. Лекин ўринбосарлари жойида қолган.

Бунга ҳам қаноат қилмасдан, Марказий банкнинг ревизор ходимларини Асакабанк фаолиятини тубдан текширувга юборади. Ҳар бир ревизор ходимларига «камчиликсиз келсанг ишдан ҳайдайман, биласанлар яқинда структура ўзгаради, шундан хулоса қилинглар» деб қаттиқ дўқ пўписа қилади.

Ревизорлар бир ойдан кўпроқ Асакабанк фаолиятини пухта текширади. Барча текширувлар тугаганидан сўнг, эътибор беринг, Асакабанк раисини қаматиш мақсадида текширув маълумотларини Бош прокуратурага юборади. (Банк тизими тарихида Марказий банк банкларни умуман бош прокуратурага бермаган.) Бош прокуратурада тартиб интизом олдингидан кўра кучли бўлганлиги сабабли, бировга ёмонлик килмасдан, ушбу маълумотларни нима учун юборганлигига тушунмайди. Натижада текширувга борган ревизорлардан тушунтириш хати олади. Бош прокуратура Асакабанкка нисбатан адолатли иш тутади. Бундан кўриниб турибдики, Асакабанк рахбари Т. Ишметовга тутқич бермаяпти.

Унинг навбатдаги хийласи

Асакабанк рахбари Қаҳрамон Муллажоновни Т.Ишметов ёнига чакириб 170 млрд сўм маблағни Марказий банк захирасига қўйишни, Асакабанкни 2017 йилда зарар билан якунланди деб матбуотда эълон киласан деб тазйиқ ўтказган.

Лекин Асакабанк рахбари ақлли хулоса қилган, яъни Асакабанк зарар билан якунланса Асакабанк рахбари албатта ишдан кетишини билган холда болничнийга чиқиб олган. Кейинги ўлжа Ипотекабанк ва Қишлоққурилишбанк рахбарлари огоҳлантирилган. Ушбу банкларга унинг қўл остида ишлаётган Бобур Абубакиров ва Пак Геннадий Енхибовични рахбарликка тайинлашни кўзда тутган.

Бундан асосий мақсад, Асакабанкка Ботир Захидовни рахбар килишдан иборат бўлган. Т.Ишметовнинг асосий мақсади ҳам банк тизимини буткул қўлга олиш бўлган. Шу сабабли ўзи тасдиқлаган ҳар бир департамент директорини нуфузли тижорат банклари рахбари лавозимига тайинлаш бўлган.

Чунки Т.Ишметовни айтгани айтган дегани деган. Унинг конвертацияни мен қилдим, менга катта ваколат берилган, конвертация ниқоби остида ана шундай коррупция ишларини амалга оширишини режалаштирган.

Вахоланки эркин конвертацияга Марказий банкнинг бирор бир мулозими хисса қўшмаган. Чунки эркин конвертация Давлатимиз рахбари Шавкат Мирзиёев шахсан ўзи ва ташаббуси билан амалга оширилган.

Ўйлаймизки, ушбу мақоладан сўнг Президент Девони, Вазирлар Маҳкамаси ушбу структура бўйича тайинланган юқоридаги мулозимлар масаласини қайта кўриб чиқиб, адолатли хулоса чиқаради.

(Мактуб матни тугади)

Тағин ўқинг
13 октябр 2016
Гулнора Каримова дея ишонилаётган Афина@zabitaya1972 юзери бугун аккаунтининг бузилгани ҳақида хабар қолдирди. «Менинг қадрдонларим, менинг профилимни бузишди! Бутун кун ...
16 сентябр 2016
Бугун Жиззахга Мирзиёев келиши муносабати билан қўй сўйилади. Бу вилоятда у ҳокимлиги даврида нималар қилмади, айниқса Каримовнинг кўнглини олиш ...
16 ноябр 2016
Туркиянинг Мерсин шаҳар маҳкамаси ўз фарзандини калтаклаган Гулчеҳра Исоқулова устидан очилган жиноят ишини кўриб чиқиб уни айбли деб топди ...
17 июл 2018
Миллий хавфсизлик хизматининг Афғонистондан ўтган 405 килограмм наркотикни сақлашда айбланиб, 2016 йили 20 йилга қамалган 42 ёшли подполковниги Баҳром ...
Блоглар
18 декабр 2018
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жойлардаги ўз қўл остидаги раҳбарларга хат йўллаб, бир неча талабларни ...
18 декабр 2018
Бундан роппа роса 32 йил олдин 1986 йилнинг 17-18 декабрь куни Совет раҳбарияти Олмаота ëшларининг ...
14 декабр 2018
Фарғона мусиқали драма театри актрисаси Малоҳат Тоирова томошаларига қалбаки чипталар сотилганлигини фош қилгани учун ишдан ...