Асосий мавзулар
22 январ 2018

Автобусда ëниб кетиш мутелик учун тўловми? Миллат кимнинг қарғишига қолди?

Расмда кўраëтганингиз «Сетра» автобуси олдида селфига тушган Мақсад Ўзбекистоннинг 52 ватандошини сўнгги манзилга элтган автобуснинг тирик қолган ҳайдовчиси. Бу расмга қараб ўзимча синчилик қилдим. Ҳар бир нарсанинг, ҳар бир ишнинг тўлови бор. Емак есангиз, ошчига пул берасиз, уловга минсангиз, чипта оласиз.

28 йил илгари ўз ҳақини талаб қилиб, кўчаларга чиқиб, бутун СССРга ботирлик ўрнагини кўрсатган эл бугун қўрқоқ, забун бўлди.

Тирикчилик учун йўл азобида ëниб кул бўлди. «Зато тинчлик», «осмонимиз мусаффо», «Ўзбекистондай жаннат ҳеч қаерда йўқ», «яшасин Каримов», «Каримовга отилган ўқ менга тегсин» каби гаплар кўп айтилди. «Кетни қисган бой бўлади», деганларнинг бири икки бўлмади.

«Фақир панада, отамни ўлдирганга онамни бераман», деган бўйни букик мазкур тўда бу гаплар учун тўлов тўлаши лозим эди.

Бугун бу тўлов устига миндирилган фоизи билан тўланяпти.

Каримовнинг то ўлгунча бу элни эзиб, сувини ичгани тўловнинг ҳаммаси эмас.

Мактаб кўрмай, саводсиз қолган, жоҳил бидъатчи муллалар тарафидан мияси ювилиб манқуртга айлантирилган, йўлларда нон учун, пул учун суринган бу миллионларнинг кўргулиги олдинда шекилли.

Йилда бир марта эрини кўрадиган аëллар тўлаяпти бу тўловни. «Отам ўрис юртда», деб тили чиққан, отаси билан фақат телефонда гаплашадиган болалар ичидаги оғриқ, кўзларидаги мунг ҳам ўша тўловнинг бир бўлагидир.

28 йил жим юриб, фақат диктатор Каримовга қўшиқлар қўшган шиғирчи, бахшилар бугун автобусда ëниб ўлганларга атаб яна шиғир ëзиб ëтибди.

Синдир қаламингни, қоғозни ўчоққа қала, шояд уйинг бир оз исиса. Қалам ва қоғоз ëнган ўчоққа қараб мақтаниб, кийиб юрганинг дўппингни бир четга қўйиб ўйла.

Мендан сўрасанг, сиëсий талаблар билан чиқиб, ҳоким, вазир ва президентнинг ëқасидан олмоқ керак, дейман.

Конституцияни ўқийлик ора-орада.

Ҳокимият манбаи – халқ, дейилган. Президент халқнинг ҳизматчиси, чўриси бўлиши керак аслида. Яна бутунгидай бўлиб бўйнимиз букик, қулоқларимиз кар, тилимиз соқов, кўзларимиз қозиқ ўрни каби бўлса, тўлов қоғозини кутаверамиз.

Бундан 28 йил илгари миллат ойдини Муҳаммад Солиҳ айтган сатрларни балким бугун тушундик!

Қарғалган миллатнинг келажаги тул,
Дарёлари қуриб, чирир ерлари,
Қарғалган миллатнинг болалари – қул,
Аёллари тумсо, бепушт эрлари.

Қарғалган миллатнинг қозиси – фосиқ,
Олими – савдогар, илм сотиб яшар,
Шоирлари эса ақлдан озиб,
Душмандан мукофот олмоққа шошар…

Отабек Усмон
2018 йил 19 январь, Москва
eltuz.com

Тағин ўқинг
22 декабр 2016
21 декабр куни Тошкент шаҳар судида Даврон Норбоев ҳакамлигида диний экстремизмда айбланаётган тўрт нафар шахс устидан суд давом этди. ...
14 май 2018
Ўзбекистонда «Мардикорлар касаба уюшмаси»ни тузгани учун 10 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилган Фахриддин Тиллаев 12 май куни озод ...
9 март 2016
Оқ «Матиз» минган 50 ёшли тошкентлик киракашнинг Милана исмли ўз мижозини зўрлаш мақсадида тишлагани ҳақида Фейсбук гурухида тарқалган хабар ...
19 июл 2018
Ҳеч бир сабабсиз «Сангород»да қолдиришганини гапираркан, Муҳаммад Бекжон китобининг навбатдаги бобида 2003 йилнинг июлидаги воқеаларни тилга олади. Ўшанда у ...
Блоглар
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул ...
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров ...
1 август 2018
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...