Cатира
23 январ 2018

Ўзбек олтинини ташмалаш

Ўзбекистон олтинини хорижга ташмалаш Ислом Каримов ва унинг атрофидагилар томонидан ҳали мустақилликнинг илк йилларидан бошланган эди.

Мамлакатнинг биринчи ва сўнгги давлат котиби Раҳим Ражабовнинг ЎзАда эълон қилинган хотираларини ўқиб, шундай хулосага келиш мумкин.

Р.Ражабовнинг хотираларида айтилишича, Ўзбекистон ўзининг илк миллий валютасини хорижда чоп эттирган. Бу хизмат учун эса И.Каримов олтин билан ҳақ тўлаш қарорига келган.

Давлат котибининг гаплари мазмунидан англашиладики, бу тўлов тегишли расмийлаштиришларсиз, яъни ноқонуний равишда амалга оширилган. Шунинг учун И.Каримов бу олтинлар транзит чоғида бошқа давлатлар томонидан мусодара қилинишидан қўрққан.

«Хорижга учаётган самолёт Россиянинг Ильичевск шаҳрида ёнилғи олишга тўхтайди, ҳар бир аэропортда бўлгани каби у ерда ҳам самолётни назорат қиладиган божхона хизмати мавжуд. Бу томонга учаётган самолёт (Яқин Шарқдаги мамлакат аэропортининг номини айтди Ислом ака) шу ерда ёнилғи олиш учун тўхтайди, у ерда ҳам божхона бор. Бу масалаларни тушунтириш йўли билан, шовқин-суронсиз, тинчгина ҳал қилмоқ керак», деган Каримов.

И.Каримов бу ноқонуний операцияларнинг муваффақиятли амалга оширилиши учун юксак мартабали амалдорлардан, хусусан, Р.Раҳимовдан фойдаланмоқчи бўлган. Давлат котиби «уқуви йўқлиги»ни айтиб, бу ишдан бош тортмоқчи бўлганида эса уни қўрқоқликда айблаган.

Хотираномада таъкидланишича, ўзбек олтини ортилган самолётлар қайсидир аэропортда ушланган ҳам. Аммо «бу тадбирда ҳеч кимнинг қора бир нияти, шахсий манфаати йўқлиги…, ёш давлатнинг бир марталик тадбири экани» боис, муаммо дипломатик ва юридик йўл билан ҳал қилинган.

Бу хотиранома давлатнинг расмий ахборот агентлиги томонидан январь ойи охирида 80 йиллик юбилейи нишонланадиган марҳум президент Ислом Каримовни шарафлаш баҳонасида эълон қилинган.

Аслида ундан Ислом Каримовнинг ношуд бир раҳбар бўлгани англашилади. Ахир мустақил бўлганига 3-4 йил бўлган давлат қандай қилиб шунча вақт миллий валютасиз яшайди, деган саволни ҳам туғдиради бу хотиралар.

Шунга қарамай, ўзбек олтинининг хорижга ташилиши ҳақидаги хотиралар аслида бундай «операция» кейинчалик ҳам тўхтамаган, деган хулосани келтириб чиқаради.

Бунга асос 2004 йилда Москвада ўзбек олтини ортилган Ўзбекистон самолётнинг ушланиши воқеасидир.
Ўша пайтларда бир қанча сайтларда Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова ўтирган самолёт бортида 6 тонна (баъзи маълумотларда 8 тонна) олтин билан қўлга тушгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Ҳеч ким уларнинг эгаси эканини бўйнига олмаганидан кейин бу олтинлар Россия ҳукумати томонидан мусодара этилгани маълум қилинганди.

Назаримизда юқорида тилга олинган икки воқеа ўртасида боғлиқлик бордик. Боғлиқлик шундаки, ҳар иккиси ҳам ўзбек олтинининг хорижга ташиб кетилишига тааллуқли.

Шундан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, Ислом Каримов ва унинг атрофидагилар тилламизни «туя қилиш»ни анча илгари бошлаган ҳамда бу иш узоқ вақт давом этиб келган.

Дастлабки «операция» «халқ ва давлат манфаати»ни ўйлаб амалга оширилган, деб ҳисоблаган тақдиримизда ҳам кейинчалик «давлатнинг жунини шахсий жун билан алмаштириб» қўйишган, дейишга асослар етарли.

Сардор Азим
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 июн 2016
Саммитга ҳали икки ҳафта вақт борлигига қарамай, масжидларга ва бошқа жамоат идораларига, одамлар махсус металл сканери орқали текширилган ҳолда ...
29 декабр 2016
Кечаëтган 2016 йил Ўзбекистон тарихига 27 йил умр сурган мустабид Каримовдан қутулиш йили бўлиб кирди. Лекин воқеалар занжирига қарасак, ...
3 ноябр 2016
Кейинги йилларда Ўзбекистонда пахта йиғим-терими даврида мажбурий меҳнат мониторингини амалга ошириб келаеётган Халқаро Меҳнат ташкилоти (ILO) кузатувчилари муаммолар анча ...
22 июн 2021
Яқинда БМТ ишчи гуруҳи 2018 йил охирида қамалган собиқ ўзбек дипломати Қодир Юсуповнинг ҳибсга олиниши ўзбошимчаликдир, деган хулосага келди. ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...