Интервью
6 феврал 2018

Умида Ниёзова: Бобомуродга қўйилган айб Сталин давридаги каби абсурддир

Бобомурод Абдуллаевнинг онаси ўғли, уч ойдан ортиқ вақтдан буён Ўзбекистон МХХ ертўласида сақланаётган журналист қийноқларга тутилганига иқрор бўлгани ҳақида билдирди.

Бобомурод онаси ва хотини билан 10 январь куни учрашган ва шу кундан буён уларнинг иккаласи ҳам унинг бундан-да кўпроқ жабрланмаслиги учун қийноқлар ҳақида гапиришга журъат қила олишмаган эди. Қийноқлар ҳақида гапириш керакми ёки йўқ? Бу даҳшатли танлов маҳбусларнинг ҳар бир қариндоши олдида кўндаланг бўлади, чунки ўзбек ҳуқуқ тизимида қамалганларнинг ҳеч бир ҳимояси йўқ.

Ҳатто Бобомурод бутун тергов давомида қийноқларга тутилгани ҳақида гапирмаганида ҳам бу унинг Тошкентдаги энг яхши адвокатларидан бири бўлган Сергей Майоров ҳимоясидан «кўнгилли» тарзда воз кечишидан аён бўлади.

«Учрашув пайтида у деворга тиралиб зўрға турарди», дейди Бобомуроднинг хотини. Бобомуродга судда иқрорлик кўрсатмаси бериши кераклигини айтишган, чунки у «тағин МХХ ертўласига қайтиб келади». Бундан келиб чиқиб, Бобомурод судда нимага иқрор бўлмасин, мутлақо муҳим эмас, балки терговчилар келтирадиган далиллар муҳимроқ бўлади, деб ўйлайман.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, Бобомуроднинг жиноят иши терговчилари аслида қийноқларга санкция берган Александр Веселев ва Нодир Тўрақуловдир.

Бобомурод Абдуллаевнинг жиноят иши Сталин қатағонлари пайтида тўқилган айбловлар каби абсурд ва даҳшатлидир. Ўша пайтда КГБ барча одамларни қўрқувда ушлаш учун ҳеч суриштириб ўтирмасдан одамларни ушлар ва уларга қарши ёлғон айбловлар қўяр эди. Масалан, ҳамма жойдан совет ҳукумати душманлари қидириларкан, умрида қишлоғини тарк этмаган деҳқонлар Япония фойдасига жосусликда айбланиши мумкин эди, муҳандислар саботаж қилишда, шифокорлар зарар етказишда айбланарди. Аксарият одамлар, қанчалик мантиқсиз бўлишига қарамай, қийноқлар остида бу айбларга иқрор бўлишарди. Бу оммавий қатағонлар даврини ҳозирги кунда катта террор даври деб аташади. Бироқ бу узоқ ўтмишда, 85 йил бурун бўлиб ўтган.

Бобомуродга қарши илгари сурилаётган айбловлардан у ҳокимиятни босиб олиш учун аллақандай “Жатва” (Ўрим) дастурини тайёрлагани, бунга кўра, гўёки Бобомурод “Ўзбекистоннинг тўртта йирик шаҳрида давлат тўнтариши учун кенг омма”ни тайёрлагани англашилади.

Бобомуродга қарши бу айбловлар бизнинг шу бугунги кунимизда 85 йил илгари фойдаланилган тил билан ёзилган. Агар бу айбловларга жиддий ёндашилса, у ҳолда Ўзбекистон МХХдан биз реал далил, исботларни кутамиз. Қандай қилиб бир оддий, бечора одам кучишлатар тизимлари мутлақ ҳокимиятга эга бўлган давлатда тўнтариш уюштириши мумкин? Биз МХХдан давлат тўнтариши учун Бобомуроднинг қанча одами бўлгани ҳақидаги тафсилотларни кутамиз. Уларнинг қанча қуроли бор эди? Гўёки у исён кўтармоқчи бўлган Тошкентда ва бошқа шаҳарларда кимлар уни қўллаб-қувватлаган?

Ишончим комилки, ҳеч бир исбот йўқ, чунки бу уйдирма иш. Яъни фейк. Бу фақат МХХ ходимларининг касал калласидагина мавжуд. Бироқ МХХ терговчилари ҳеч нарсани исботлаб ўтирмаслик учун Бобомуродни яхши адвокатдан воз кечишга мажбурлашди, унинг иродасини синдириш ва айбини бўйнига олиши учун мутлақ изоляцияда ушлашди.

Икки кун аввал либерал қадриятларни севувчи жуда кўп инсонлар ижтимоий тармоқда МХХ раиси Рустам Иноятовнинг истеъфосидан хурсанд бўлишди. Мен умид қиламанки, бу истеъфо Бобомуродга ёрдам беради ва у озод этилади. Сўзим якунида шуни таъкидлардимки, МХХнинг бугунги кундаги шакли йўқ қилиниши ҳамда унинг ўрнида терроризмга ва уюшган жиноятчиликка қарши курашувчи янги тузилма яратилиши ҳар биримиз учун муҳимдир. Бу идорада мутлақо бошқа одамлар ишлаши керак.

Yotube каналида: https://youtu.be/5GYimmQU26Y

Умида Ниёзова
Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 январ 2018
9 январь куни МХХ тергов ҳибсхонасида уч ойдан ортиқ қолаётган журналист Бобомурод Абдуллаев хотини, онаси ва фарзандлари билан учрашди. ...
4 октябр 2016
Яқинда ҳаммаси зўр бўлади! Сизга раҳмат, Шавкат ака! Ўзбек интернет сегментида келгусидаги ижобий ўзгаришлар ва уларга янги ҳукумат эришиши ...
28 октябр 2015
Эрталаб бир қўшнимникига ошга чиққандим. Бир катта жоме-масжидининг имом-хатиби хам келибди. 30-35 ёшлардаги йигит экан. Жуда чиройли гапларни гапириб ...
11 октябр 2016
«Ўзбекистонда чиқиш визасини бекор қилишга даъват» дея номланиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида Сhange.org ижтимоий тармоғида эълон қилинган петиция, ...
Блоглар
17 феврал 2018
Ўзбекистон телеканалларидан бирида намойиш қилинаëтган “Севги изтироблари” кўп қисмли фильми душанба кунидан бошлаб эфир сеткасидан ...
15 феврал 2018
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистонда 2017 йилги пахта терими мавсумига оид эълон қилинган ҳисоботидан келиб чиқадиган ...
12 феврал 2018
Ўтган йиллар давомида ўзбек мухолифати етакчилигига даъвогарлик қилганлар кўп бўлди. Улар ҳозир ҳам шу даъвосидан ...