ART-DURBIN
17 феврал 2018

Диндорлар чақириғидан сўнг турк сериали тўхтатилди

Ўзбекистон телеканалларидан бирида намойиш қилинаëтган “Севги изтироблари” кўп қисмли фильми душанба кунидан бошлаб эфир сеткасидан ташланади.

Бу ҳақда «Элтуз»га фильмни намойиш қилаëтган канал муассисларидан бири маълум қилди.

Гап 2015-2017 йилларда Туркияда киноижодкорлар Ҳилол Сарал ва Экин Пандир тарафидан суратга олинган “Қора савдо” сериали ҳақида кетмоқда.

Фильм 2017 йилнинг энг яхши теленовелласи дея топилиб, «Эмми» мукофотини олган эди

Бу сериал Ўзбекистондаги қадимчи муллалар танқидига учраган ва ҳатто фильмга овоз берган ўзбек артистлари исломий экстремистлар таҳдидига нишон бўлган эди.

Қадимчилар назарида, фильмда акс этган “эрлик аëлнинг хиëнати” мавзуси ўзбек менталитетига тўғри келмайди. Қадимчи мутаассиблар органи бўлган “портал” эса экстремистик қарашлари билан танилган графоманнинг “Буни дубляж қилганлар ҳаром иш қилибди ва улар миллат хоинидир”, деган гапини нашр қилишгача борди.

Бу гапга жавобан блогер Дилдора Мавлонова уларни “қутқарган қўлни чақадиган илонга” ўхшатди.

“Ўша миясига қурт тушганларнинг ўзи ҳаром. Кўрдик, эшитдик шунга ўхшаган биттасининг ҳаётини, сериалдаги воқеалар хижолатда-ку! Халқ йўлида меҳнат қилаётган артистларимиз ҳалол қилиб пул топишади. Ўша текинхўрларнинг ўзи ҳаром. Буларга озгина эркинлик берсанг, бошқаларни бўғишни бошлашади”, дейди Мавлонова.

Фильмнинг эфирда тўхтатилишидан хабар топган тужжорлар зудлик билан айни фильмнинг янги серияларини дискка ёзиб сотишни йўлга қўйишди.

Дунëнинг 28 мамлакатида намойиш қилинаëтган бу фильм 2017 йилнинг энг яхши теленовелласи деб топилиб, «Эмми» мукофотига сазовор бўлган эди.

Фильм Ниҳон исмли аëлнинг муҳаббат қиссасидир.

Ниҳон банкротлик ëқасида турган бой бизнесменнинг қизи. Камол эса қашшоқ бир сартарошнинг ўғли.

Улар ўртасидаги муҳаббат ижтимоий тенгсизлик тўсиғи билан тўқнашади. Шу боис, Ниҳон севганига эмас, балки бой отанинг жоҳил фарзанди Амирга хотин бўлади.

Амир ва Ниҳон олов ва муз каби икки қарама-қарши унсур экани фильмдан аëн бўлади.

Ниҳоннинг қалби яна эски севгилисида. Уларнинг кейинги тақдири нима бўлишини ўзбек телетомашабини телэкрандан била олмайди. Чунки қадимчилар бу кинони эфир сеткасидан олиб ташлашга эришишди.

Навбатдаги қадам нима? Шахмат тақиқланадими? Рўмолсиз аëлларнинг кўчада юришига тақиқ қўйиладими? «Пахтакор» стадиони қатлгоҳга айланадими? Толибон ва ИШИД нормалари татбиқ қилинадими?

Бу саволлар ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегменти муҳокамасига ҳавола. Ҳозирча фильм тугади.

Акмал Ризев
Мунаққид, eltuz.com

Тағин ўқинг
17 май 2023
Мексика АҚШ чегарасидаги кўлда балиқчилар тўрига ярим чириган жасад илинди. Текширилса, бу жасад Ўзбекистоннинг Челак туманида яшаган қашшоқ бўлиб ...
15 май 2018
Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони бериш ҳақида ижтимоий порталга қўйилган Иброҳим Норовнинг таклифини 14 май куни бирданига бир неча ўзбек ...
11 декабр 2020
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов 10 декабрь куни инстаграм саҳифасида мусиқа билан шуғулланмаслини билдирди: “Ўзим яхши кўрган, мени шунча даражага етказган ...
31 июл 2018
Ўзбекистондаги «Тоштурма», Украинадаги «Оболон» турмасидан ҳар бир камерада «лохмач»лари ва «козёллари» борлиги билан фарқ қилади, дея эслайди Муҳаммад Бекжон ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...