Cатира
5 март 2018

Ҳали ҳам “шапка” бор

Ўзбекистонда “Дамас” ва “Спарк” русумли автомобилларга эҳтиёж жуда катта. Аммо мамлакат автосалонларидан уларни топиш анча мушкул.

Шунинг учун ҳозир юртимизда ишлаб чиқарилаётган бошқа русумдаги автомобилларни автосалонлардан бемалол олиш мумкин бўлса, юқорида айтилган машиналар учун анча “терлаш”га тўғри келади.

Сергелидаги машина бозорида янги “Дамас”ни “мойи билан” 8800 доллар деб туришибди. Савдолашиб, тортишиб уни 8500 долларга олса бўлади.

Автосалонда эса унинг нархи тахминан 51 миллион сўм. Агар буни долларга чақсак, тахминан 6200 атрофида чиқади.

Демак, автосалондан йўлини қилиб машина бозорга олиб чиқишнинг иложи топилса, “Дамас”нинг “устида” 2300 доллари бор.

Айнан шу ҳолат шу кунларда автосалондан “Дамас” олишда “шапкабоз”лик урчишига сабаб бўлаётир.

Кўпчилик билади, яқин-яқинларгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни автосалондан олиб чиқиш “шапка”сиз бўлмасди.

Валютанинг эркин конвертациясига ўтилгач, бу ҳолат бир қадар барҳам топди. Ўрни келганда айтайлик, шу баҳонада “ЖМ-Ўзбекистон” ўзи ишлаб чиқараётган автомобилларнинг нархини яна анча кўтариб олди.

Шунга қарамай, “Дамас” билан боғлиқ “шапкабоз”лик кўрсатиб турибдики, ҳали автомобиль бозоридаги қинғирликлар барҳам топгани йўқ.

Яқинда бир танишим салондан “Каптива” олишда ҳам “шапка” борлигини айтиб қолди. Текшириб кўришга ҳали улгурмадик…

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 октябр 2018
Ўзбекистон маданият жамғармаси ва Франциядаги Лувр музейи ўртасида 9 октябрь куни ўзаро меморандум имзоланди. Маданият вазирлиги сайтида билдирилишича,  ушбу ...
23 январ 2019
Ўзбек матбуоти Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими Шерали Саломов йиғилишда фермер Ориф Дурматовни калтаклагани ва шу йилнинг 9 январида ...
1 феврал 2018
Швецияда чиқадиган “Афтонбладет” газетаси террорчиликда айбланаётган самарқандлик Раҳмат Оқилов 42 ёшли таниқли комик артист Ўз Нуин (Özz Nûjen) оиласи ...
31 январ 2017
«XXI аср» газетаси (26.01) Ўзбекистон либерал демократик партияси сиёсий кенгаши ижроқўми ва парламентдаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма йиғилиши ҳақида мақола ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...