Кўзқараш
6 март 2018

Бобомуроднинг суди кечиктирилиши сабаби нимада? (видео)

Журналист Бобомурод Абдуллаев судининг 7 мартга қолдирилиши сабаби ҳақида ижтимоий тармоқда турли фикрлар билдирилмоқда.

«Суднинг қолдирилганига иккита сабаб бўлиши мумкин, деб ўйлайман. Биринчиси, Суръат Икромов айтганидек, қийноқлар ва ёлғон кўрсатма ҳақидаги маълумотнинг Абдуллаев адвокати орқали ташқарига чиқарилиши.

Бу вазиятда кучишлатар тизим тепасида ўтирганлар учун масала унинг қийноққа тутилгани эмас, балки баъзи исмларга қарши кўрсатма берилганлиги ҳақидаги маълумотни текшириб кўриш муҳимроқ. Иккинчи тахмин эса прокурор келмагани туфайли суд мажлисини қолдириб, жамоатчилик диққат марказида бўлган ишнинг аҳамиятини бироз пасайтиришга қаратилган тадбир бўлиши ҳам мумкин.

Агар 7 март куни ҳам қандайдир арзимас сабаблар билан суд яна қолдирилса, иккинчи тахмин кучлироқ келиши мумкин. Ёмон томони эса МХХнинг Б.Абдуллаевни қамоққа ташлаш нияти ўта жиддийлигини англатади», дея ўз фикрини билдирди Султон Бурхонов исмли фейсбук юзери.

Айни пайтда фаоллар Бобомурод устидан чиқариладиган ҳукм Ўзбекистондаги эркинликлар даражасининг кўрсаткичи бўлишини айтишмоқда.

«Элтуз» нашри билдирганидек, 5 март куни маҳаллий фаоллар, журналистлар, хорижий дипломатик корпус вакиллари, судланувчиларнинг яқинларидан иборат 50 тача одам Тошкент шаҳри суди биносига келишганди.

Шунингдек, дунёда энг узоқ қамоқда ўтирган журналист Муҳаммад Бекжон ҳам судда иштирок этиш учун Хоразмдан етиб келди.

«Суд қолдирилгани боис, 80-йилларда чиқарилган эски бир «Жигули» машинасини кира қилиб куни бўйи шаҳарни айландим», деди, жумладан, Муҳаммад Бекжон 6 март куни «Элтуз»га берган интервьюсида.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган.

Орадан уч кун ўтиб, унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

«Элтуз» нашри Абдуллаевнинг суди билан боғлиқ жараённи кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 август 2016
Май ойида молиявий пирамида қуришда айбланиб Чинозлик Аҳмад Аҳмад Турсунбоевнинг қамалиши ортида унга катта миқдорда пул ва автомобиллар берган ...
8 июн 2017
Андижон Ҳусусий автомобиллар бозорида ҳам нархлар кескин кўтарилиб кетди. GM Uzbekistan ширкати 31 май куни мамлакат ички бозорида автомобилларини ...
25 сентябр 2017
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни тўхтатиш қарори тўлиқ ишламаётгани ҳақида «Элтуз» нашрига хабарлар келмоқда. Талабалар пахтадан қайтарилиши ортидан, терим юки қишлоқ ...
6 сентябр 2016
Синглим кичкина раҳбар. Тўғриси Ўзбекистонда порасиз, илми, маърифати ва одамгарчилиги туфайли тайинланган саноқли боғча мудираларидан. Кечаси иккида ҳокимликдан телефон ...
Блоглар
21 сентябр 2018
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси маъмурияти Рауф Парфининг 25 сентябрга мўлжалланган юбилейини тўхтатиш ортидан ...
19 сентябр 2018
Жорий йилнинг ўтган саккиз ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдоайланмасида импорт суръатининг ўсиши экспортникидан қарийб етти баробардан ...
19 сентябр 2018
«Йигирма иккита маҳкум ва яна шунча войсковой бирданига изо­лятор томон чопа бошлайдилар. Войсковойлар йўл бўйи ...