Cатира
3 апрел 2018

ДХХ раисининг баëноти диндорларни ҳуркитди

Олий Мажлис Сенатида 29 март куни Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистонга ҳавф солаётган исломий таҳдид ҳақида гапирди.

«Динга берилган эркинликларни айримлар нотўғри тушуниши оқибатида диний ақидапарастликнинг кучайиб бораётгани намоён бўлмоқда”, деди ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев.

ДХХ раисининг илк чиқиши диний эркинликларни чеклаш дея баҳоланмоқда. Айни пайтда, ўтган ойда ижтимоий тармоқни жунбушга келтирган тошкентлик имомларнинг чиқишлари анча пасайгани сезилмоқда.

«Туғилмаган чақалоқ айримларни ҳалитдан қўрқита бошлабди… Бош алмашди деб хурсанд бўлган эдик, кепка алмашибди, бош ўша-ўша қолибди, шекилли…», деб ёзди фейсбукда таниқли ўзбек ёзувчиси Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон.

Ихтиёр Абдуллаев нутқидан кейинги ҳолатни рассом Туз кўзадан чиққан жиннинг қайтиб у ерга кириши тараддуди билан қиёслайди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 феврал 2017
Алоқа ходимларининг айтишича, пенсионерлар бу борада почталарга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинган куннинг эртасигаёқ мурожаат эта бошлашган. Улар ...
27 август 2019
«Бир томондан, диндорларни таъқиб қилиш айни чўққисига чиққан пайт, бошқа томондан, ота-онасини қарийб бир йилдан бери кўрмаганлиги… Ахийри, у ...
15 август 2018
Дунёда энг узоқ муддат турмада бўлган журналист Муҳаммад Бекжон Жаслиқ қамоқхонасини тарк этгач, уни Тошкентнинг Зангиота турмасига этап қилишади ...
18 апрел 2017
Охирги йилларда аксарият ўзбекистонлик юртдошларимиз орасида Путин, Рамзан Қодиров ва Эрдўғон каби авторитар лидерларга ҳайрихоҳлик ортиб бораётгани кишининг диққатини ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...