Cатира
17 апрел 2018

Ўзбекистонда Путин ташвиқотини тарқатувчи ТВ канал очилади

Россиянинг «Биринчи» телеканали Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда мамлакат ичкарисида алоҳида телеканал очмоқчи. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу масала Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазири Азим Аҳмадхўжаев ҳамда Россия алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин ўртасида келишилган.

Гап нафақат Россиянинг битта канали, балки ВГТРК, «Россия Сегодня», «Россия 24» каналлари дастурлари режиссёрларининг Ўзбекистон ахборот майдонида фаолият бошлаши ҳақида бормоқда.

«Юқоридагилар анъанавий журналистика вакиллари, оддий ОАВ эмас. Булар ахборот урушида қатнашаётган РФ инфоқўшинлари. Тошкент дарвозаларининг калитини ўз қўлимиз билан топшириб қўймаяпмизми?» дея ёзди бу ҳақда фейсбук блогери Сардор Салим.

Икки давлат ўртасидаги келишувларда бугунги кунда энг кўп ўзбекистонликлар яшаётган Россияда ўзбек канали очиш тўғрисида гап ҳам йўқлиги битимнинг бирёқламалигини англатади. Бироқ бу хабар Ўзбекистонни Россияга қўш қўллаб тутқазиш ғояси тарафдорлари тегирмонига ҳам сув қуймоқда.

«Айтайлик, Ўзбекистоннинг Россияга қўшилишидан давлат зарар кўрар, лекин оддий халқ, оддий аҳолига бўладиган фойда ва зарарни бир тарозига қўйиб чиқсак нима дейсиз? Шу мавзуни ҳам ўртага ташлаб кўринг», дея ёзди Сардор Салимга жавобан Салим Устахонов исмли фейсбук юзери.

Айни пайтда бу хабар шусиз ҳам Россиянинг Яқин Шарқда ва Украинада олиб бораётган урушидан норози ижтимоий тармоқдаги айрим ўзбекистонликларнинг жиддий хавотирига сабаб бўлмоқда.

«Ҳеч ким сезмади шекилли. Аннексия қилинган Қримга бориши мумкин экан фахрийларимиз. Бутун дунё қарши чиқаётган балога бош суқиш кимнинг хаёлига келди экан?»

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 сентябр 2019
ёхуд шоирлик ва маҳбусликнинг ораси неча қадам? Маҳмуд Ражаб ҳақида ёзяпман-у, устоз Матназар Абдулҳакимнинг “Маҳаллийчилик қилмаган ҳолда бир-бирларингни қўллаб ...
16 май 2016
Бу ҳақда маълум қилган РМК президенти, Россия президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси Борис Кравчук: ...
11 октябр 2022
Элтуз «600 секунд» хабарлар тасмасини тақдим этади. +++ Тошкент шаҳрида фожиали автомобил тўқнашуви рўй берди. Махтумқули кўчасида BMW йўлни ...
2 ноябр 2023
Мазкур сана журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликни тўхтатиш муҳимлигига жамоатчилик эътиборини қаратиш имкониятини беради. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жазосизликнинг оғир ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...