Cатира
8 май 2018

Бобомурод озод, бироқ айбдор…

Сўнгги 60 кун давомида ижтимоий тармоқдаги ўзбекларнинг фаол қисми Бобомурод бошчилигидаги «давлат тўнтарувчи»ларига қарши драматик жараёнларни кузатди.

Бобомуроднинг дўстлари, журналистлар, халқаро кузатувчилар унинг МХХ ҳибсхонасида кечирган юракни ларзага солувчи уқубатларини тинглашди.

МХХ терговчилари тақдим этган, давлатни ағдариш режаси акс этган, «Ўрим» дея номланган амалиёт ҳақидаги ҳужжатни ўқиб бошлашлариданоқ, бу ишнинг уйдирилгани аён бўлди.

Ўтган йилнинг сентябрида Бобомуродни ҳибсга олишган пайти МХХ ходимлари афтидан қонуннинг уларга мутлақо дахли йўқлигини ҳис қилишган.

Нодир Тўрақулов бошчилигидаги тергов гуруҳи айблов учун тузукроқ далил қидиришни ўзига эп ҳам кўрмаган.

Суд кутилмаганда очиқ ўта бошлади, судья Зафар Нурматов ўзини нисбатан масъулиятли тутди, ўз ишининг билимдони бўлган адвокат Сергей Майоров эса қўрқмасдан Бобомуродни ҳимоя қилиш учун барча ҳуқуқий имкониятларини ишга сола бошлади.

Ниҳоят, Бобомурод суд залидан озод этилди. Дастлабки ҳаяжонлар босилди. Демак журналистни у қилмаган жиноятларда барибир айбдор деб топишгани ҳақида ўйлаш пайти келди.

Бобомурод тарафидан конституцион тузумга тажовуз содир этилмаган. Адвокат Майоров айтганидек: У ҳеч қандай жазога лойиқ эмас».

Бобомуроднинг аввал кутилганидек 20 йил эмас, балки бир ярим йил давомида ойлигининг 20 фоизини ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ўзбек судлов тизимининг компромисс қарори дея қабул этилди.

Бундан ташқари, суд унинг компьютерларини синдириб ташлаш ҳақида ажрим чиқарди. У келаси бир ярим йил ичида ҳар куни милиция назоратидан ўтиб туриши керак.

Бироқ ярим йил давомида МХХ ходимлари томонидан Бобомуродга етказилган азоблар, қийноқлар ва хўрликлар товонини ким тўлайди?

Бобомуроднинг озодликка чиқиши унинг оиласи ва дўстлари учун жуда муҳим, бироқ Ўзбекистондаги суд тизимининг компромисс эмас, қонуний қарор чиқаришига эришиши муҳимроқдир.

Умида Ниёзова
Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 июн 2017
Президент Мирзиёев 22 июн куни Фарғона вилоятига келди. Бюджет ташкилоти ходимлари ҳам енгил тин олишди. “Шукур” – деди Элтуз ...
12 декабр 2016
«Ҳуррият» газетаси (07.12) ёш журналист йигитнинг моҳиятан халқ дардини ёзишдан қочиб, буни ўзича оқлашга урингани тўғрисидаги мақолани эълон қилди. ...
19 июл 2016
Нафақат водийнинг барча туман халқ таълими ва тиббиёт ходимлари, балки поликлиника,туғруқхона, мактаб ва боғча ходимлари ҳам кўсак қуртини қўлда ...
15 феврал 2017
Карабук шаҳрида Ўзбекистон ватандоши 39 яшар Жамшид Раимов, пичоқ билан қуролланган уч киши тарафидан калтакланиб, 1000 доллар пулини олдирди. ...
Блоглар
26 май 2018
“Ҳайт!” дегандан ҳадаҳалаб югургилаш керак эмас. Олдин у ёқ-бу ёққа қараб олиш ҳам керак. Ҳаммамиз ...
24 май 2018
Бу йил мактабларда ўқувчилар «Сўнгги қўнғироқ» ўрнига президент Шавкат Мирзиёевнинг билим олишга оид гаплари шиор ...
22 май 2018
Президент Мирзиёевнинг Андижонга сафари шаҳарни бегона кўзлардан тўсиш, ошиқча эҳтиёт чоралари ва мулозимларнинг одатий лаганбардорликлари ...