Асосий мавзулар
26 июл 2018

Ўзбек таксичиси билан Прага бўйлаб

Чехия пойтахти Прага бир вақтнинг ўзида ўзбекларнинг турли қатламларини ўзига жалб қилмоқда.

Ўта бой ўзбеклар ва мулозимлар Прагада ширкатлар очиб, сармоя ëқтизмоқда. Ўрта қатлам эса Карлова-Вари курортида йилда бир бор даволанишади, Прага дўконларида шопинг қилишади. Қозон қайнатиш қайғусида бўлганлар учун Прага тузуккина пул топса бўладиган жой.

Бир йил бурун Прагада такси ҳайдай бошлаган 31 яшар андижонлик Ҳаётулла Бойбоев бу ерга дурустроқ пул ишлаш учун келган.

Кўчалар, қурилишлар, масжид ва кўнгилочар масканлари йил сайин ўзбекларни ўзига тортмоқда. Шаҳарда бугун икки мингга яқин ўзбек яшайди.

У, шунингдек, Ўзбекистонда тадбиркорликка тўсқинликлар сабаб ҳам бу шаҳарга келишга мажбур бўлганини айтади.

«Бу ердаги қонун устиворлиги, яшаш арзонлиги ўзбекларни ўзига жалб қилади», дейди у.

Шаҳарда ҳатто Ўзбеклар ва Тошкент кўчалари бор. Прага-10 мавзеида жойлашган Тошкент кўчаси хиёбонидаги эски бир мозаика ва Чехиянинг совет ўтмишини эсга солувчи ёдгорлик ҳайкаллари диққатимизни тортади.

Бойбоев айни ҳайкаллар билан Тошкентдаги Шомаҳмудовларга атаб ўрнатилган ёдгорлик мажмуаси ўртасида ўхшашлик кўради.

Тарих ҳақида мутахассис гапиргани маъкуллигини айтиб, Бойбоев мени Прагада университет очган иқтисод фанлари доктори Холназар Омоновнинг олдига олиб борди.

Унинг сўзларига кўра, Чехия ҳукуматининг таълим тизимини рағбатлантириши Ўзбекистондаги илм кишиларини ҳам ўзига жалб қилган.

Айни тизим орқали у 17 йил бурун Чехияга келиб, ўз хусусий университетига асос солган.

Бойбоевдан фарқли ўлароқ, ўзбек олимининг сўзларига кўра, советлар даври чехлар учун гўзал бир эртак эмас.

«1968 йили советлар тинч халқни танклар билан бостириб, уларнинг демократик ҳуқуқларини оёқости қилишган эди», дейди Омонов.

Прагадаги Тошкент ва Ўзбечка кўчаларида бугун, асосан, чехлар яшаркан. Бу кўчалардаги ташландиқ совет унсурларидан кўра, ўзбекларни жалб қилаётган жой, Бойбоевнинг айтишича, Прагадаги ҳашаматли «Самарқанд» ресторанидир.

«Сабаби, яқинда овқатларини улар ўзбеклар учун 50 фоиз арзонлаштиришди», дейди Бойбоев.

Бироқ аксарият прагалик ўзбеклар турк кабобхоналарида овқатланишни хуш кўришади. Шу аснода Бойбоев билан шаҳар марказидаги гавжум «Мангал» кабобхонасини бориб кўрдик.

Прагадаги кўплаб қурилишларда ҳам ўзбеклар ишлайди. Қизиқувчиларнинг кўриши учун қурилиш тўсиқларига махсус дарчалар ўрнатилган.

«Бу дарчалар, бир томондан, халққа қурилиш сифатини назорат қилиш имконини беради», дейди Бойбоев.

Шу ўринда у Ўзбекистонда ҳукуматнинг ўзбошимчалик билан қураётган биноларни мисол келтиради.

Бойбоевнинг айтишича, нафақат ресторан, қурилиш, мачит ва кўчалар, Прагада ҳатто ўзбекларга хизмат кўрсатадиган алоҳида банклар бор.

«Мана шу ердаги банкдан ўзбеклар олди-берди қилади. Унинг эгаси ҳам ўзбек»,, дейди у.

Ҳикоямиз қаҳрамони Ҳаëтулло атиги бир ҳафта олдин ижарага машина олиб кира қиларди.

Фильмни суратга олиш ниҳоясида у ўз пулига машина сотиб олиб кира қила бошлади.

Келгусида у автобаза очиб, бошқаларга машинани кирага беришни режалаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 июн 2016
Ифтор ва саҳарлик пайти чироқнинг ўчириб қўйилиши фарғоналикларга айниқса малол келмоқда. Фарғона вилоятининг аксарият туманларида чироқнинг тартибсиз узилишлари ёзда ...
5 сентябр 2016
Ўзбекистонда қатағон йилларининг қораловчиларидан бири бўлгани иддао қилинадиган 54 ёшли Ниғматулла Йўлдошев шахси ҳақида матбуотда жуда кам эшитганмиз. Ниғматилла ...
8 сентябр 2018
Стокгольм судида Telia ширкати ва Гулнора Каримова ўртасидаги коррупция ишини кузатаётган SVT телеканали журналисти Элин Йоннссон «Элтуз» мухбири билан ...
4 январ 2016
Квартирада уч нафар ёш йигитлар бўлишган. Кадрда шунингдек, аёл ички либоси ва парик кийган, шунингдек юзига қуюқ упа-элик қилиб ...
Блоглар
22 октябр 2018
Яқин кунларда Ўзбекистонда қимматчилик бошланиши ҳақида аҳоли ўртасида шу кунларда анча кенг тарқалган хавотирнинг асоссиз ...
19 октябр 2018
Муҳаммад Бекжон эсдаликларидан иборат биринчи китобнинг сўнгги қисми 1999 йил 16 февраль портлашлари ёритилган мақолаларга ...
19 октябр 2018
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. «Элтуз» нашри «Кўзқараш» рукни ...