Cатира
21 сентябр 2018

Миллий кутубхона Рауф Парфи тадбири ортидан Чўлпон тадбирини ҳам тўхтатди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси маъмурияти Рауф Парфининг 25 сентябрга мўлжалланган юбилейини тўхтатиш ортидан Чўлпон ижодига бағишланиб Франция элчихонаси билан ҳамкорликда 26 сентябрга режаланган тадбирни ҳам бекор қилди.

Тадбир ташкилотчиларидан бири Анвар Назирнинг 21 сентябрь куни «Элтуз» мухбирига билдиришича, таниқли француз олими, Чўлпонни француз тилига ўгирган Стефане Дудоигнон (Stéphane Dudoignon) иштирокидаги тадбир Франция элчихонаси ва Алишер Навоий кутубхонаси маъмурияти билан келишилган эди.

«Кеча кутубхона директорининг ёрдамчисиман деган аёл менга чиқиб, тадбирни бекор қилишганини айтди», деди Анвар Назир.

Чўлпон тадбирини тақиқлашга уч хил баҳона

Анвар Назирнинг айтишича, тадбир юзасидан кутубхонага у бир неча бор қўнғироқ қилган. Унга телефонда уч марта уч хил баҳона айтилган.

«Аввалига франциялик меҳмоннинг айни тадбирда иштирок этиш учун атиги уч кунга келаётганини била туриб буни октябрга кўчиришни сўрашди. Кейин ташқи ишлар вазири рухсати керак бўлди. Ундан кейин эса қайсидир агентликнинг изнини олиш керак, дейишди. Ҳозир эса «директоримиз билан яна гаплашайлик“, деб гўшакни қўйганича жавоб беришгани ҳам йўқ…», деди Анвар Назир.

Анвар Назирнинг «Элтуз» мухбирига айтишича, бу кунни миллий кутубхона директорининг ўзи 26 сентябрь куни жой бўш эканлигини айтиб, Франция элчихонаси билан келишган ҳолда белгилаган эди, энди эса сентябрда кутубхонада тадбирлар кўпайиб кетганини таъкидлашмоқда.

«Чўлпон ижодига бағишланган анжуманга францияликлар жуда кучли тайёргарлик кўришган, жумладан, «Кеча ва кундуз» романининг француз тилидаги таржимаси тақдимоти тайёрланган эди», деди Анвар Назир «Элтуз» мухбири билан суҳбатда.

Биринчи марта эмас

Чўлпон ижодига бағишланган тадбирни тўхтатишга уриниш бу каби илк ҳодиса эмас. Бундан аввал миллий кутубхона маъмурияти келишилган ҳолда 25 сентябрга мўлжалланган Рауф Парфи тадбири тўхтатилган эди.

Анвар Назирнинг «Элтуз»га билдиришича, бундан илгарироқ ўзбек классик ёзувчиси Абдулла Қодирий тадбирида қатнашиш учун «Ўтган кунлар» романини инглиз тилига таржима қилган америкалик олим, Вашшингтон университети профессори Марк Риссга ҳам расмий виза берилмаган эди.

«Бу воқеалар шунчаки тасодиф эмас, бу  ерда фақат бир нарса – ҳукуматнинг ўзбек классик адабиётига ҳурматсизлиги намоён бўляпти», деди Анвар Назир.

Ўзбек ҳукуматидан хафамиз

Анвар Назир француз олими иштирокидаги Чўлпон ижодига бағишланган тадбирни Франция элчихонаси билан келишиб, уларга тегишли бинода ўтказишни мўлжаллаётганини айтди.

«Ўша ерда Француз альянси биноси бор, ё ўша ерда қиламиз, ёки бошқа жой қидирамиз», деди Анвар Назир.

Шунингдек, у Рауф Парфи юбилейини ҳам шахсий тартибда балки «Ойбек» музейида ўтказиш ниятида эканини билдирди.

«Ўтказмасак бу шармандалик бўлади. Давлат бизга жой ажратмади. Ҳамма тадбирларимиз ўзимизнинг шахсий ташаббусимиз билан бўлади. Чунки Рауф Парфи бизга керак, Чўлпон бизга керак, Қодирий бизга керак! Ўз классикларидан юз ўгираётган ўзбек ҳукуматидан биз қаттиқ хафамиз ва норозимиз», деди Анвар Назир «Элтуз» мухбири билан суҳбатида.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 май 2017
Икки йилдан бери Истанбулда яшаб келган Ўзбекистон ватандоши Шаҳноза. К ўзи билан бир уйда истиқомат қиладиган укаси 24 яшар ...
15 март 2017
Ўн минг сўмлик купюра чиқиши ҳақидаги гаплар ортидан ўтган ҳафтада АҚШ доллари нархи рекорд 7500 га кўтарилди. Бу мавзу ...
1 март 2018
Республика ҳарбий прокуратураси раҳбари ўринбосари, адлия подполковниги Абдулҳакимов илтимосномасига кўра, маҳкумларни қийнаб ўлдиришда айбланиб 26 февраль куни ҳибсга олинган ...
16 март 2018
Бобомурод Абдуллаев иши бўйича 15 март куни ўтган суд мажлисида Республика суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, журналистга нисбатан қийноқлар ...
Блоглар
19 октябр 2018
Муҳаммад Бекжон эсдаликларидан иборат биринчи китобнинг сўнгги қисми 1999 йил 16 февраль портлашлари ёритилган мақолаларга ...
19 октябр 2018
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. «Элтуз» нашри «Кўзқараш» рукни ...
17 октябр 2018
Москванинг Якиманка туманидаги хиёбонга ўрнатилган, 16 октябрь куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ...