Асосий мавзулар
21 март 2017

21 март – Наврўз, ўзгаришлар фаслининг бошланиши!

Бу кун балки жамият ҳаётидаги зиддиятлар, тарозининг қарама қарши томонлари ҳам қайсидир маънода тенглашадиган, сиёсий чоррахалар кесишадиган кундир, яна билмадим, бироқ 1985 йил 21 март Ўзбекистон тарихидаги ана шундай бир кун бўлди.

Марказқўм рахбари Раъно Абдуллаева тамсил қилган мавжуд ўзбек ҳукумати Наврўзни йўқ қилмоқчи бўлди, бироқ охир оқибат ўзига қарши жиддий бир куч, – мухолиф ўзбек ёшларини майдонга чиқарди.

Тақдир тоқозоси билан айни наврўз куни 21 мартда туғилган замонасоз шоир Абдулла Орипов ўша пайтда коммунист Раъно Абдуллаева сиёсатини ёқларкан, миллий ғояларни кўтариб чиққан ёшларга шундай танбеҳ берганини кўпчилик эслайди:

«Бу ёшларга нима керак ўзи, нима исташаяпти, Ленин бобомиз ўрнидан туриб таъзим қилсинми, ёки атом бомбасининг кнопкасини берайликми, астағфуруллоҳ!»

Муҳаммад Солиҳнинг “Йўлнома” китобига кирган “Амазон хотин” деб аталган бобда Марказқўм котибаси Раъно Абдуллаеванинг Наврўз байрамига қарши ҳуружи ҳақида гап боради.

“Бу шоир Абдуллаевага сўнгигача садоқат билан хизмат қилди. Ҳатто Марказқўм котибининг Наврўз байрамига қарши юритган ташвиқоти доирасида Наврўз кунини «Хотира куни» деб шеърлар ҳам битди.

Лекин қўмпартиянинг Наврўзга қаршилиги бир кун ҳам яшамади, у қўзғолишлар, уйғонишлар даври учун хамиртуруш бўлиб хизмат қилди.

“Ёшлар Абдуллаева сиёсатига очиқ қарши чиқдилар. Бу қаршилик аввал чойхона гурунглари ва мажлисларда, сал кейинроқ 1985 йил январида, «Политбюрога мактуб» шаклида кўринди” дея эслайди Муҳаммад Солиҳ.

Наврўзга тақиқ солишга уриниш суронли даврларнинг ибтидоси ўлароқ тезгина ўтди ва кейинчалик Абдулла Орипов 1988 йили афсус билан қуйидаги сатрларни битди.

Сен бизни кечиргин, эй Наврўзимиз,
Ғафлатда чалғиди ул кун кўзимиз.
Юзингга шапалоқ тортиб юбордик,
Шўрпахта босамиз энди ўзимиз.

Мафкуравий зиддиятлар йили бўлган бу давр, Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги бир гуруҳ шоир ва ёзувчиларнинг Политбюрога мактуб ёзиши, совет ҳукумати матбуотининг бунга қарши акс ҳаракатлари, шоир шахсига газеталар ҳуружи ва 1986 йили Инқилоб ҳиёбонидаги илк норозилик чиқишларига йўл очиб берди.

Бу аллақачон куннинг тун устидан ғолиб кела бошлаган бошқа бир даври эди.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 апрел 2015
Бугунги кунда аҳборот қатламида Россия амалга ошираётган ишларни, нафратни қўзғашдан бошқа нарса дея атаб бўлмайди, дейди журналист Қудрат Бобожонов.  ...
14 сентябр 2017
Ўзбекистон телевидениесида эфирга узатилган «Отиннинг сўнгги «ови» кўрсатуви ижтимоий тармоқларда қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда. Кўрсатувда бир гуруҳ аёллар «ноқонуний ...
4 октябр 2017
Швецияда яшаётган 36 яшар Дилобар Эркинзода 3 октябр куни барча ўзбек фаолларини қамалган блогер Бобомурод Абдулла ҳимоясига кенг акциялар ...
23 май 2016
Ҳаво исиши билан сиқилган газнинг биржадаги нархи арзонлади, бироқ бу нархларнинг ахолига даҳли йўқ. Сўнгги ойларда биржа бозорида сиқилган ...
Блоглар
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали ...
9 октябр 2017
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек махбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...