Дайжест
29 март 2016

Хорижий сармоядорлар Ўзбекистонга келишни истамаяпти

Sputnik интернет нашрининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидаги манбага асосланиб билдиришича, Ўзбекистонда 2016 йилнинг биринчи чорагида дастлабки умумий нархи қарийб 340 миллион доллар бўлган корхона ва банкларнинг давлат улушларини сотиш режаси бажарилмаган.

Улушлар савдога қўйилганидан икки ой ўтиб ҳам уларга харидор топилмаган. Шу сабабли қўмитага жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб биржа ва биржадан ташқари савдога қўйилган давлат улушлари қийматини 10 фоиз арзонлаштириш буюрилган.

Умуман, хусусийлаштириш дастурига кўра, 2016 йилнинг 1 июнига қадар Ўзбекистонга хорижий сармояларни жалб этиш мақсадида 59 та корхонанинг 437 миллион долларлик давлат улуши сотилиши керак.

Лекин бу режалар амалга ошадиганга ўхшамайди. Ўзбекистон расмийлари мамлакатда салкам дунёда энг яхши сармоявий муҳит яратилганини иддао қилаётган бир пайтда инвесторларнинг бунга умуман ишонмаётгани бу борадаги ҳақиқий аҳволни яққол кўрсатиб турибди.

Чунки хорижий инвесторлар Ўзбекистонга сармоя киритишнинг қандай хатарлари борлигини ўз тажрибасида аллақачон синаб кўрган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 март 2024
Салом қадрли мухлислар, шошилинч хабар. 26 мартга ўтар кечаси соат 24.00 атрофида, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш  вазирлигининг «Улуш киритиш асосида ...
5 апрел 2016
3 апрел куни Ўктам Пардаев уйининг дарвозаси олдида, оқ рангдаги, номери 25 B 239 BA бўлган «Жигули» русумидаги автомобил ...
16 апрел 2020
Раҳматли отам Мадаминбег Бегжонбег ўғлининг Иккинчи жаҳон урушида олган беш-олтита нишони бор эди. Улардан иккитаси – катта кумуш танга ...
15 октябр 2023
Қашқадарёлик 61 ёшдаги эркак жами 32 бош эчкиэмарни тутиб олиб, улардан 12 тасини сўйиб еган. Қолган 20 тасини кейинчалик ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...