Кундалик
30 март 2016

Суд ижрочилари журналистни жазолаш учун куёвидан қасд олишдими ë маълумот излашдими?

30 март куни Чилонзор, 23-мавзе участка нозири, суд ижрочилари ва 10 га яқин, ўзини таништирмаган фуқаро кийимидагилар журналист 47 ëшли Малохат Эшонқулованинг тўнғич қизи оиласига тегишли уйга бостириб кириб уларга тегишли уй жиҳозларини мусодара қилишган.

Суд ижрочилари ўз ҳаракатларини, Малохат Эшонқулованинг судга жаримадан 13 миллион сўмдан ортиқ қарзи борлиги, «Эшонқулова қайси уйда яшаётган бўлса, ўша уйдаги жиҳозларни мусодара қилишлари» билан изохлашган.

Журналист ва ҳуқуқ ҳимоячисига бу жарима жазолари суд қарорига кўра Ўзбекистонда ўтган турли пикет ва норозиликларда иштироки учун белгиланган.

«Энг ноқонуний жиҳати, Учтепа туман суд ижрочилари куёвимга тегишли уйдан уй жиҳозларини, моддий қийматга эга мол-мулкларни олиб кетишаётган бўлса-да, номига далолатнома тузиб, далолатнома нусхасини менга ва ё уй эгаларига бермасадан олиб чиқиб кетишди», – дейди адолатсизликлардан аламзада журналист.

Ўзига ўт қўйиш баёноти

Малохат Эшонқулова Учтепа туман суд ижрочиларининг ноқонунний ҳатти-ҳаракатлари қарши норозилик сифатида президент маҳкамаси биноси олдида ўзига ўт қўйиши ҳақида баёнот берди.

2010 йилдан буён мустақил журналист ва ҳуқуқ фаоли сифатида фаолият юритиб келаётган, унгача Давлат Телерадиокомпаниясида ишлаган Малохат Эшонқулова баёнотини Ўзбекистон ҳукумати, президенти ва суд идораларидан ташқари, БМТ, ЕИ, Халқаро журналистик ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, дипломатик корпус вакилларига ҳам жўнатган.

Баёнотида у, жумладан “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинчалик рўйхатга қўйиш тартиби тўғрисида” қарорлар сабаб ўзини доимий ёки вақтинча прописка қила олмасдан пойтахтда, қизи ва куёви билан яшашга мажбур бўлгани, Суд ижрочилари эса суд жарималаридан қарзи борлигини айтиб, куёви ва қизига тегишли жихозларни олишганини ёзади.

Малохат «Уй эгаси келмагунча киритмайман» дейишига қарамай, ўнта басавлат эркаклар уни четга суриб уйга бостириб киришгани, биттаси шу заҳоти унинг ноутбугини олгани, бошқаси фотоаппаратига ёпишганини айтади.

«Аслида, суд ижрочиларига менинг компютерим, оргтехникам керак эди холос. Улар мени нима қилиб бўлса ҳам қамоққа тиқиш пайида. Шу сабабдан ҳам флешкаларим борми, модем, фотоаппарат, ноутбукларимга ҳужум қилишди» дейди Эшонқулова Eltuz.com мухбирига .

Исён акцияси «2016 йилнинг 4 апрел куни соат 14.30 да – президент аппарати биноси олдида» амалга оширилиши ҳақида баёнотида ёзаркан, «мен ўлимдан қўрқмайман, мени Ўзбекистон тузумидаги адолатсизликлар кўпроқ хавотирга солади!» дея билдиради у.

Ҳуқуқ ҳимоячилари тақдиридан хавотир

Халқаро ҳамжамият ўзбек ҳукуматнинг ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши ҳуружи йилдан йилга кучайиб бораётганини кузатиб келади.

Айниқса ўтган йил пахта мавсумидаги мажбурий меҳнат мониторинги фаолларига қарши қаратилган тажовузларни эслаш мумкин.

Ўшанда жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевга жиноий иш очилган, ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихоновнинг уйига ўт қўйилганди.

Шунингдек, пахта далаларига рейдга чиққан Елена Урлаева ва Малохат Эшонқуловалар бир неча бор ушланган, Хазорасп туманида эса улар таҳқирли тарзда ечинтириб тинтув қилинган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 феврал 2016
Ўтган ҳафта Ўзбекистондаги вақтли нашрларнинг сарлавҳаларига бошқа давлатларга намуна бўлиши керак бўлган «ўзбек модели» ташвиқотидан ташқари турли реал ҳақиқатга ...
27 ноябр 2019
10 ноябрь куни Туркияда отиб ўлдирилган уйғур аслли тадбиркор Айэркен Саймаити журналистларга тақдим этган материалларда Тошкентдаги машҳур “Абу-Сахий” бозори ...
7 март 2019
Эски чангаклар Ўзбекистондаги ислоҳотларга қандай тўсқинлик қилмоқда? Февралдаги бир янгилик Ўзбекистонни ларзага келтирди: бор-йўғи бир йил муқаддам Давлат хавфсизлик ...
24 сентябр 2018
Совет даврида болаларни мактаб партасидан пахта даласига қувиш одатий ҳол саналарди. Қайта қуриш йилларида сал сусайган бу анъана Ўзбекистон ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...