Асосий мавзулар
10 декабр 2016

10 декабр – Инсон ҳуқуқлари куни

Ҳар йили 10 декабр Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланади. Айни шу куни 1948 йил – тарихий аҳамиятга молик ҳужжат Умумжахон Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинди ва унда инсон қадр қимматига оид барча тушунчалар муҳрланди.

Шу кунга бағишланган баёнотида БМТ Олий комиссари Зейд Раад аль Хусейн: «Бу кун биз, дунё озодликнинг аҳамияти ҳақида ўйлашини истаймиз. Озодлик бу – ҳуқуқларимиз кафолати ва ҳимоясига йўналтирилган инсон ҳуқуқлари, нормалари ва ҳолатлари каби ҳалқаро ҳуқуқлар негизида ётувчи идеалдир. Ушбу ҳужжатларда белгиланган эркинликлар, ҳар бир туғилган инсонга мансуб тарзда универсалдир. Улар дунёнинг ҳар қандай нуқтасидаги ҳар қандай шахсга тааллуқлидир. Анъаналар ёки маданий нормалар бу эркинликлардан маҳрум этишга асос бўла олмайди. Бу эркинликлар негизини: қўрқувдан эркинлик, муҳтожликлардан эркинлик, сўз ва фикр, виждон ва дин эркинликлари ташкил этади».

Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси – Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг имзолаган илк халқаро ҳужжатдир.

Шунга қарамай, халқаро ҳуқуқ ҳимоя ташкилотларининг ҳуқуқ ва эркинликлар ҳолати бўйича рейтингига кўра, Ўзбекистон, Туркманистон, Зимбабве ва Шимолий Корея қаторидаги энг ёмон кўрсаткичларни эгаллаб келади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 феврал 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раиси, қўли узун Рустам Иноятовнинг ўғлига тегишли кўчмас мулклар ҳақида Open Source Investigations (OSI) ...
2 апрел 2018
Ўзбекистоннинг «Менинг юртим» телеканали 1 апрель куни ёшлар ахлоқи «фош қилинган», яъни уларнинг истироҳат боғларида қўл ушлашиб юргани, ўпишгани ...
1 ноябр 2015
Шуҳрат Бобожон Eltuz.com Сичқон каби митти жонивор улкан филни ўлдириши мумкин, деган гапни биринчи синф ўқитувчим Зеваржон опа илк ...
14 март 2016
“Ўзбекистон овози” газетаси ўз муштарийсининг: “Президентдек одам миллион-миллион ишидан ортиб, вақт топиб, бизнинг бола-чақамиз саломатлигини, бахтини ўйлаб, жон куйдириб ...
Блоглар
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул ...
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров ...
1 август 2018
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...