Дайжест
12 апрел 2016

Хорижга чиққанни тиббий кўрикка мажбурлаш қонунийми?

Тез-тез хорижга чиқиб турадиган фуқарони профилактика инспектори тиббий комиссиядан ўтишга мажбурлаганига оид масалани ўрганган «Адолат кўзгуси» газетасининг ёзишича, милиция вакилининг бундай талаб қўйишга ҳақи бор. Бунда у «Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддаси талаби асосида иш юритади.

Бундан ташқари, газета Ўзбекистонда ҳозир доимий яшаш жойида узоқ муддат бўлмаган шахсларни ВИЧ инфекцияси бобида текширишни ўз ичига оладиган тиббий кўрикдан ўтиш амалиёти қўлланаётганини ҳам маълум қилади.

Тўғри, газета ҳуқуқбузарлик профилактикасини амалга оширишда шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликлари чекланишига йўл қўйилмаслиги, бундай ҳолатда тегишли идораларга мурожаат этиш имконияти мавжудлигини ҳам билдиради.

Аммо қонуний равишда хорижга чиқишнинг ҳуқуқбузарлик профилактикасига, қолаверса, тиббий кўрикка мажбурлашга қандай алоқаси борлигига ойдинлик киритилмаган.

Бунинг устига, милициянинг фуқаро соғлиғига тиббиёт мутасаддиларидан, шахснинг ўзидан ҳам кўпроқ «жон куйдираётгани» ҳам бирмунча шубҳали туюлади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 июн 2019
Бугун, 2019 йил 26 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Юнусобод тумани судининг биносида Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош ...
5 апрел 2018
Ҳайдовчилик камарини тақмаганлик учун жарима тўлаб бўлган ҳайдовчилардан олти ой ўтиб қайтадан жарима тўлашлари талаб қилинмоқда. Бу ҳақда «Элтуз» ...
30 декабр 2020
Кечган йил бир вақтлар Гулнора Каримова ўтказган тадбирларга ўхшаган “ëлғон” тадбирлар билан тўла бўлди. “Ëшлар форуми” “Ëшлар билан учрашув” ...
25 сентябр 2019
«- Ака, мени бу ишда айбламанг. Сизга яна қайтариб айтаман, буйруқ юқоридан, очиғи, марказдаги МХХ идорасидан. Мен бир кичкина ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...