Блоглар
15 апрел 2016

“Гумроҳлар” қаторига “Сўқирлар” ҳам қўшиляпти…

Ўзбек матбуотига берган интервьюларида режиссер янги фильм воқеалари ўтган асрнинг 90 йиллари бошида, Ўзбекистон эндигина мустақиллика эришга даврдаги тарихий воқеаларни қамраб олишини айтади. «Мен шу фильмим орқали Ватанимиз мустақиллиги қандай тикланганини кўрсатмоқчиман.

Айнан ўша пайтда сиёсий майдонга турли экстремистик диний ташкилотлар кириб келди ва улар хокимятни эгаллаб, халифалик ўрнатишга уриндилар.

Бўлажак фильмим айнан шу воқеаларни кўрсатади», – дейди Хилол Насимов uzlife.uz сайтига берган сухбатида.

Фильмни олишга оз вақт ажратилган

Хали суратга олиш ишлари бошланмаган фильм, Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги тантанали арафасида катта экранларга чиқарилиши керак.

Фильм сюжетининг бошқа деталларини очиқламаган кинорежиссер, жуда кенг миқёсдаги воқеаларни ўз ичига олган фильмни суратга олиш ишларига ким бунчалик оз вақт ажратганини ҳам айтмайди.

«Ха, жуда оз вақт белгиланган суратга олиш ишларига. Лекин биз улгурамиз деб ўйлайман», – дейди режиссер.

Сўнгги пайтда маиший мавзуларга ўралашиб қолган дея танқид қилинаётган ўзбек киночилари, ватанпарварлик ва мафкуравий руҳдаги фильмларни ярата бошлашди.

Асосан ўзбек хукуматинининг нуқтаи назари акс этадиган бундай фильмлар кенг оммага тўсиқсиз намойиш қилинади, яъни, кинозаллар биринчи навбатда мана шундай фильмларга бўшатиб берилади.

Бундай фильмлар томошабин лиқ тўла залларда намойиш этилади – республикадаги барча олий ўқув юртлари талабалари хамда мактаб ўқувчиларига, бюджет ташкилотлари ходимлари ва харбий қисм аскарларига фильм учун чипталар тарқатилади.

МХХ амри билан

«Сўнгги пайтда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати буюрмаси билан фильмлар яратиш урф бўлаяпти» дейди Тошкент шахридаги Олий ўқув юртларидан бирида ишловчи Бахтиёр Махмудов.

«Бундай фильмлар хали экранларга чиқмасдан бизларга, «Мана шундай фильм келади, талабалар кўриши керак» деб айтишади.

Рустам Саъдиевнинг 2005 йилнинг май ойида Андижонда содир бўлган қонли воқеалар хақида хикоя қилувчи «Сотқин» фильмида шундай бўлди.

Чипталар тарқатдик, талабаларни кинозалга боришини таъминладик. Бу фильм майли… баъзан мазмунан ўта саёз фильмларга чипта тарқатишадики, талабаларга рахмим келиб кетади» дейди олийгох ўқитувчиси Бахтиёр Маҳмудов.

Режиссер Рустам Саъдиевнинг «Сотқин» фильми, дархақиқат, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати буюртмаси ва маблағига яратилган фильм.

Ушбу фильм экранларга чиққач, Андижон воқеалари туфайли хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлган юзлаб Андижонликларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Улар фильмга, «Хукумат ўзини оқлаш учун ўйлаб чиқарган пропагандик уйдирма» деб бахо беришди.

Фақат ҳукумат форматида

Ўзбекистон ичида бўлаётган ўзгаришларга нисбатан хукумат нуқтаи назарини ўзи учун формат қилиб олаётган режиссерлар пайдо бўлаяпти.

Улар ишлаган фильмларга кенг йўл берилаяпти, турли кинокўрикларга юбориляпти. Режиссер Хилол Насимов ана шундай режиссерлардан бири.

Ўзбекистон хукумати ўз фуқароларини хорижга эмин эркин чиқармаслигини бугун хамма билади. Хукумат ташқарига чиққан ёшларнинг дунёқараши ўзгариб қолишидан хавотирга тушади.

Режиссер Хилол Насимов ўзининг 2014 йилда суратга олган «Гумрохлар» фильмида, хукуматнинг хавотирига асос борлигини исботлашга уринади.

Фильм сюжети оддий – Ўзбекистонлик ёш йигит Туркияга бориб қолади ва у ерда диний экстремистлар тўрига тушиб, ўз ватанига қарши турли фитналар уюштира бошлайди.

Фильм давомида бош қахрамон, тазаррунинг оғир кечинмаларини бошидан ўтказади ва Ўзбекистонга қайтиб келади.

Ўзбекистон хукуматининг интернетни жиловлаш йўлидаги харакатини оқлайдиган «Одноклассники ру» фильмининг муаллифи хам Хилол Насимов бўлади.

Ўзбекнинг онгини кино ёрдамида тозалаш…

2013 йилнинг июл ойида кучга кирган «Вояга етмаган ёшларни, уларнинг рухий ва жисмоний ривожланишиига зарар берувчи маълумотлардан химоялаш» хақидаги қонунни кўплаб мутаххасислар «қонунийлаштирилган цензура» деб атадилар.

Режиссер Хилол Насимов, хукуматнинг бу нозик сигналини хам илғаб олди ва қисқа вақтда интернетнинг зарари хақида хикоя қиладиган «Одноклассники ру» фильмини экранга чиқарди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Россия ва бошқа юртларда мардикорчилик қилаётган ўзбеклардан жирканишини айтиб, уларни «Дангасалар» деб атаган эди.

Орадан бироз вақт ўтиб, режиссер Хилол Насимовнинг «Ажал ёғдуси» фильмини суратга олди. Республика бўйича шов шув бўлган фильмда, Россияга мардикорчиликка борган ота ва икки ўғилнинг тақдирини кўрсатади.

Одам савдоси, наркотрафик ва диний экстремизм гирдоблари орасида кечган мардикорчилик хаёти, кутилганидек, фожеа билан якун топади.

Шўролар раиси Владимир Лениннинг «Барча санъатлар ичида энг мухими бу Кинодир» шиори, эски Коммунистик мактабнинг фаоллари бўлган бугунги Ўзбекистоннинг рахбарлари учун хозир хам долзарблигича қолаяпти.

Улар ўзбек халқининг онгини, буюк саъат бўлган Кино ёрдами билан тозалашмоқда ва онгни ўзлари истаган қолипга солмоқдалар.

Ўзбекистон ичидаги санъатшунослардан бирининг айтишича, Ўзбек хукуматининг бугунги сиёсати бор экан, Рустам Саъдиев, Хилол Насимов каби режиссерлар сафи бундан кейин кенгайиб бораверади.

Улуғбек Ашур

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 апрел 2017
1719 йилнинг 25 апрелида инглиз ёзувчиси Даниел Дефога шуҳрат келтирган (1660–1731) «Робинзон Крузо» (ингл. Robinson Crusoe) романи босмадан чиқди. ...
15 май 2016
Республика Бош прокуратураси Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-профессорларидан пора олмаслик ҳақида кафолат хати ëздириб олди. Бу кафолат ...
16 ноябр 2017
Бошқа динга кирганликда айблаб, хотинини пичоқлаган сайрамлик 34 ёшли Хайрулло Норметов 14 ноябрь куни ҳибсга олинди. Суд ҳукми чиққунига ...
15 март 2016
Анқарада юз берган портлаш кўп қатори менинг ҳам юрагимни эзди. Турклар ва Туркия учун камситиш бўлган юз йил бурунги ...
Блоглар
16 ноябр 2017
Сал аввалроқ ўзбек матбуотида Меҳнат вазирлиги ва Миграция агентлиги масъуллари Росссияга сафар қилиб, кўплаб учрашувлар ...
13 ноябр 2017
Ўзбекистонлик 1 миллиондан ортиқ меҳнат мигрантлари Санкт-Петербургда ишлаётгани расман тан олинди. Демак, РФнинг Ўзбекистонга масофа ...
10 ноябр 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг ...