Дайжест
19 апрел 2016

Диққат, янги таҳдид – «ватансизлик»!

«Маънавият соҳасидаги энг жиддий хавфли таҳдид ватансизлик ғоясидир. Мафкуравий кураш арсеналида ватансизлик энг хавфли қуроллардан бири ҳисобланади», деб ёзди газета.

Шунингдек, газетада ватансизлик ғоясига изоҳ ҳам берилган. Унинг билдиришича, «бу ғоянинг хатарли томони шундаки, у беозоргина кўринса-да, шахснинг ўз туғилган юртига, халқига, давлатига бўлган меҳрини, садоқатини емиради».

Газета «Ғарбнинг оломонча маданияти» масаласига ҳам тўхталиб, бир жинсли никоҳ ҳақида мунозара қилади.

«Ҳозирги кунда Европанинг 14 давлатида бир жинсли никоҳдан ўтишдек инсон зоти учун шармандали ҳолат қонун билан мустаҳкамланиб қўйилди», дейилади нашрда.

«Бу ўлкаларда одамзод яратган минг йиллик ахлоқий қадриятлар барбод бўлаётган, ахлоқсизлик кўринишидаги маънавий хатар авж олаётган шундай қалтис вазиятда «булар бизни четлаб ўтади» деб хотиржам яшаш мумкинми? Йўқ. Асло мумкин эмас», дея хулоса қилади газета.

Etuz.com

Тағин ўқинг
22 июн 2020
1989 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги маҳаллий ўзбеклар билан юз берган этник тўқнашувлар давомида месхети туркларининг уйлари вайрон ...
15 октябр 2018
Ижтимоий тармоқда Журналистика университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаевнинг пахта тераётгани акс этган фотосуратлар пайдо бўлди. Биринчи расмда ...
14 октябр 2016
«Халқ сўзи» газетаси (12.10) юртимизда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиш учун Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ, Шанхай ...
25 феврал 2024
Президент қарори асосидаги аукцион савдолари орқали олинган жойларнинг бузиб ташлангани иддао қилинган мурожаат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ушбу ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...