Видео
10 январ 2016

Фермер Камолов милициядан тағин мушт еди

Улуғбек Ашур
Eltuz.com
6 январ куни Жиззах шаҳридаги “Умид А” фермер хўжалиги рахбари Алижон Камолов ўзини аввалига милиция ходими дея, кейинчалик эса солиқ ходимиман дея танитган Жўраев фамилияли шахс томонидан калтакланди.

Жўраев унинг кўзини кўкартирган ва оёғига шикаст етказган, ўзини эса қўлини қайириб, милиция бўлимига олиб кетган. Фермернинг ўғли дастлабки воқеаларни тасвирга олган, бироқ отасини қамоқ ҳавфидан қутқариш эвазига тасвирларни Жўраевга беришга мажбур бўлган.

Эртаси куни Жўраев ўзини тафтиш қилишга келган солиқ идораси ходими дея танитади ва тағин тасвирга олаётган Камоловнинг ўғлидан камерани тортиб олишга уринишади, бироқ бу сафар милиция ёрдамида фермер ўз ўғлини ҳимоя қилишга ва видеокамерани қайтариб олишга муваффақ бўлади. Видеода айни шу сўнгги холат акс этган.

rasm715
Алижон Камоловнинг уриб кўзини кўкартиришган, тепиб оёғига шикаст етказишган

Иссиқхонадаги жанжал

Фермер Камолов ўзига тегишли Жиззах шаҳридаги “Зилол” махалласида жойлашган иссиқхонада, рафиқаси ва ўғли билан ишлаб юрган пайти, ўзини “Зилол” махалласи участка нозири Мурод деб таништирган милиция ходими, фуқаролик кийимидаги Жўраев деган фамилияли йигит кириб келишади.

Бундай воқеаларни кўравериб кўзи пишиб кетган, саккиз йилдан буён адолат излаётган фермер, уларнинг нияти ёмонлигини олдиндан сезиб, ўғлидан воқеани бошдан оёқ видеога олишни сўраб, бу икковлонни иссиқхонага киритади.

Фермер Камоловнинг билдиришича, тафтишнинг ноҳақ томонга бурилаётганини сезгач, улардан иссиқхонани тарк қилишни талаб қилган. Ўртада жиддий жанжал чиққан ва иссиқхонадан оиласини олиб чиқиб, икки шахснинг устидан қулфлаб қўйган.

Кейин, улар жанжал чиқармасликка келишиб, эшикни очганида, Камоловнинг айтишича, унинг юзига мушт туширишган, туриб қочмоқчи бўлганида эса оёғига тепиб йиқитишган ва қўлини қайириб милиция идорага олиб кетишган.

Милиция бўлимидаги бошқа ходимлар шу куни, бўлимда Алижон Камоловнинг қонталаш юзларини кўриб, тез ёрдам чақиртиришади.

“Кейин эса милиция ходими Мурод хотиним ва болаларим олдига келиб, бўлиб ўтган воқеа тушурилган видео роликни беришини талаб қилади” дейди Алижон Камолов.

Милиция ходими: “Акс холда отангизни кўрмайсиз. Уни камида учта модда билан қаматиб юбораман” деганидан кейин унинг ўғиллари видеони участка нозирига беришга мажбур бўлишади. Шундан сўнг у қайтиб келиб, фермерни милиция бўлимидан чиқариб юборади.

Босимларнинг бошланиши

Жиззахдаги “Умид А” фермер хўжалигининг рахбари Алижон Камоловга нисбатан зўровонлик илк бор содир бўлаётгани йўқ.
2004 йилда вилоят хокими Убайдулла Ямонқуловнинг шахсий кўрсатмасига кўра у қамоққа олинганади. Қамоқда у ноинсоний қийноқлар туфайли соғлиғини ҳам йўқотади.

2008 йилда озодликка чиққанида, фермер хўжалиги мол мулки вилоят рахбарлари томонидан талон тарож қилинган, хўжалик ҳисоб рақамидаги бир неча миллион долларга тенг маблағ ҳам изсиз ғойиб бўлганди.

Шу зайл саккиз йил давомида фермер мол мулкини қайтариш, ҳуқуқларини тиклаш мақсадида адолат излаб идорама идора чопа бошлайди.
Бу ҳақда сал илгари “Озодлик” радиоси видеолавха хам намойиш қилган, айни видеолавҳадан сўнг фермерга босимлар янада кучайган эди.

Бир айланиб “Солиқчи” бўлган “Милиция” ходими

Эртасига, 7 январ куни эса унга тағин қўнғироқ қилиб иссиқхонага келишини сўрашади.

“Борсам, не кўз билан кўрайки, кечагина ўзини фуқаро кийимида милиция ходими Жўраев деб таништирган йигит, “Шахар солиқ инспектори Жўраевман” деб турибди”, дея ҳикоясини давом эттиради Алижон.

Ундан иссиқхонага тегишли ҳужжатларни тақдим қилишни сўрашади. Воқеаларни тасвирга олаётган унинг ўғлидан камерани тортиб олиб дўппослашга уринишади.

“Мен ва милиция ходими ўғлимни бу зўравондан зўрға ажратиб олдик” дейди Алижон Камолов. Содир бўлган зўравонлик ва хақсизлик хақида Алижон Камолов Вилоят ва республика рахбарияти хамда хуқуқ тартибот идораларига ариза жўнатди.

«Мен участка нозири Муродга ўз хақ хуқуқимни эслатганим учун оилам олдида калтакландим, рафиқам фарзандлари олдида хақоратланди, ғуруримиз махалла кўй олдида топталди. Айбсиз бўлсамда, милиция бўлимида худди жиноятчи каби 4 кун ушлаб турилдим. Участка нозири, Муродга ўхшаганларнинг қиладиган иши халқимизни қўрқитиш, вахимага солишдан иборат. Мен барибир қонунларимизга хурматсизлик қилаётганларга қарши сўнги нафасимгача курашаман» дейди ўз аризасида фермер.

Тағин ўқинг
28 октябр 2020
Рассом Туз
10 май 2021
Хоразмнинг Хива туманида бир камбағал бева аёлнинг ўғли номига олинган 30 миллион сўм кредит маҳалла раиси ва ўқитувчи дохил ...
17 май 2023
Мексика АҚШ чегарасидаги кўлда балиқчилар тўрига ярим чириган жасад илинди. Текширилса, бу жасад Ўзбекистоннинг Челак туманида яшаган қашшоқ бўлиб ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни Муниса Ризаеванинг ўзи ўн ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...