Кундалик
11 январ 2016

Президент резиденцияси олдида пикет ўтказганлар ушланди

Бугун 11 январ куни президент резиденцияси олдида норозилик намойиши ўтказишга чоғланган Инсон ҳуқуқлари альянси лидери Елена Урлаева бошчилигидаги бир гуруҳ фуқаролар ҳибсга олинди. Елена Урлаева билан боғланмоқчи бўлганимизда, суҳбат ярмида унинг қўлидан телефони тортиб олиб қўйилди ва алоқа узилди.

Пикет иштирокчилари, қонун идораларининг ғайриқонуний ҳаракатлари, ўз вазифаларига совуққонлигидан ҳуқуқлари топталгани юзасидан норозилик билдириш учун чиққан эдилар.

Ҳар доимгидек, норозилик намойиши ўтказиш мақсадида президент резеденциясига яқинлашган фуқаролар Мирза Улуғбек туман ички ишлар бўлими терроризимга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди.

«Бугун президент резеденцияси олдида норозилик намойиши ўтказиш истагида Андижондан ҳам келишганди. Норозилик намойишини ўтказиш мақсадидаги шу фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамроҳлик қилаётгандим…» – деди милиция назорати остида, афтидан сўзини якунлашга йўл қўйилмаган Елена Урлаева.

Мансабдор шахслар ва қонун идоралари томонидан меҳнат ҳуқуқлари топталаётган фуқаро Дилдора Юнусова, шунингдек андижонлик опа-сингил Раҳимовалар билан бирга, “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчисига кўра, бугун президент резеденцияси олдида намойиш қилишга чоғланган ва олиб кетилган фуқаролар орасида таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов ҳам бўлган.

Айни дамда президент резеденцияси олдида ўз сиёсий фаоллигини намойиш этишга бел боғлаган 6 нафар иборат фуқаро Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ИИБ идорасига олиб кетилмоқда.

Малоҳат Эшонқулова
мустақил журналист, мустақил ҳуқуқ фаоли
Еltuz.com

Тағин ўқинг
20 июл 2016
Одатдагидек, бу ишга, яъни ғўза ниҳолларини чеканка қилиш ишларига ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари – боғча опалар, ўқитувчилар, шифокор ва ...
15 январ 2016
Элтуз электрон почтасига келиб тушган хабарга кўра, бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг эркатой куёвлари Ойбек ва Отабеклар пули кўплигидан керилишмоқда. ...
29 август 2016
Ўзбекистон тарихида илк бора Вазирлар маҳкамаси мамлакат раҳбарининг соғлиги ҳақида чиқарган баëнот ортидан Ўзбекнаво лицензияси билан фаолият юритаëтган артистлардан ...
15 июн 2016
43 яшар новвой рамазон пайтида ифтор учун махсус юмалоқ кулчалар ëпади. Бу кулчалар одатдагидан мазали ва одатдагидан арзон. Оддий ...
Блоглар
18 январ 2018
18 январь куни Самара-Чимкент автойўлида ёниб кетган эски «Икарус» автобусида 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳалок бўлиши ...
17 январ 2018
Ўтган йили турли даражадаги ҳокимларнинг зўравонлиги, сўконғичлари, қўл остидагиларга бўлган қўпол муомаласига оид хабарлар, ижтимоий ...
15 январ 2018
14 январь куни Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни шу пайтгача мисли кўрилмаган даражада кенг нишонланди. Президентнинг ...