Кундалик
12 январ 2016

Турсинова: “Терговда эримнинг оёқларини синдиришган”

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

11 январ куни Жиззах вилоят жиноий судида бўлиб ўтган махкамада судланувчи Арамаис Авакян терговда ўзига нисбатан қийноқлар қўллангани ва қўйилаётган айбловларни бўйнига олмаслигини билдирди.

Жиззахнинг Пахтакор туманида балиқ етиштирувчи хўжалик очган Арамаис Авакян ва унинг 4 нафар шериги устидан бошланган суд мажлиси 11 январ куни давом этди.

Суд иштирокчилари жараённи махаллий ТВ тасвирга олаётганини, шунингдек судгача айблов ҳулосаси на судланувчиларга ва на уларнинг яқинларига берилмаганини айтишмоқда.

Суд раиси Асқар Мамарахимов уни ўқиркан, Арамайснинг рафиқаси Ширин Турсинова хушини йўқотаёзганини айтади.

“Арамаис ва унинг шериклари махаллий хокимиятни босиб олишни ва у ердаги рахбарларни, милиция ходимларини ўлдиришни режалаганмиш… Етти ухлаб тушимизга кирмаган айбловлар!” — дейди у.

Судланувчиларга диний экстремизм ва конституциявий тузумга тажовуз каби айбловлар қўйилмоқда. Тергов хулосасига кўра, Арамаиснинг уйидан диний адабиётлар ва таъқиқланган фильм дисклари топилган.

“Тақиқланган дейилаётгани, асли давлат нашриётида босилган “Мен намозни ўрганаман” ва “Ислом ақидаси” китоблари. Уларни, кези келса ўқийман деб ўзим сотиб олганман. Фильм дискларига келсак, тинтув пайтида бизникидан фақат мультиклар ёзилган дисклар чиққан холос. ”, — дейди Турсинова.

Бироқ, прокурор Шавкат Турдибеков, айблов хулосасини ўқиркан, Арамаиснинг уйидан, Ўзбекистонда намоиши таъқиқланган Туркия киноусталари яратган “Қашқирлар водийси” сериали дисклари чиққанини айтган.

Ширин Турсинова шу захоти бунга каршилик билдириб, уйларида умуман бу фильм бўлмагани, дискларни терговчилар ишга тиркаб қўйганини судьяга айтади.

Тушунтириш чоғида асабийлашиб, овозини кўтаргани учун, уни “Судьяга хурматсизлик қилди” деб, залдан ташқарига чиқариб юборишган.

Суд залида бўлган бошқа иштирокчилар, Арамаис ва Дилшодлар айбловни тан олишмагани, уларга тергов давомида қийноқлар қўллангани, жумладан Арамайиснинг икки оёғи синдирилганини айтишмоқда.

“Дилшод хам, Арамаис ва бошқа йигитлар ҳам эзилиб кетишган, бир бурда бўлиб қолишган”, — дейди судланувчи Фурқат Жўраевнинг қариндошларидан бири.

Судланувчи Арамаиснинг адвокати Олим Қобилов судда ўз ҳимоясидагилардан, уларга қийноқлар ва бошқа босимлар қўлланилгани ҳақида ёзиб беришларини сўраган.

Судланувчилардан фақат Фурқат Жўраев ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдирган. Бектемир Умурзоқов ва Акмал Матмуродовлар эса, фақат ўғирлик факти бўйича айбловни тан олишиб, экстремизм ва конституциявий тузумга тажовуз хақидаги айбловни бутунлай инкор қилишган.

Суд 13 январгача танафус эълон қилди.

Тағин ўқинг
2 май 2015
АҚШ Давлат департаменти матбут вакили Жэфф Ратке 1 май куни Вашингтонда ўтган матбуот брифингида Ўзбекистон ҳукуматини узоқ йилдан бери ...
8 август 2021
рассом Кирпи
27 октябр 2020
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мамлакатнинг ўзида етиштириладиган Ўзбекистонда нега кейинги даврда гўшт, тухум ва ўсимлик мойи каби озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлаб ...
4 декабр 2019
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақидаги ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...