Дайжест
26 апрел 2016

Танишинг, «маблағларингизнинг энг ишончли қўриқчиси»!

Банк масъулининг айтишича, айни пайтда «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан берилган банк пластик карточкалари сони 1 миллиондан ошиб кетган.

«Пластик карточкалар нақд пулсиз ҳисоб-китобни амалга оширувчи воситагина бўлиб қолмай, мамлакат иқтисодиётини кўтариш, молиявий тизимни мустаҳкамлаш, инфляциянинг олдини олиш, нақд пул муомаласининг банк орқали айланишини таъминлашда муҳим роль ўйнайди», дейди банк масъули.

Лекин мақолада аслида пластик карточкалар бугун оддий ўзбекистонликлар учун ҳаёт кечириш даражасининг пасайишига хизмат қилаётган манбага айлангани ҳақида бир сўз ҳам айтилмайди. Чунки, дейлик, сиз 1 миллион ойлик олсангиз, уни нақдлаштириш учун камида 10 фоиз, кўпи билан 20 фоиз пулингиздан кечишингиз керак. Демак камида 100 минг сўм, акс ҳолда пешона терингиз билан топган 200 минг сўмгача пулингиздан айрилишингиз ҳеч гап эмас.

Шунинг учун бўлса керак, газета мухбири банк масъулига Ўзбекистон банк тизими аслида пластик карталар билан ишлашга тўла тайёр бўлмай туриб, нега бу қадамни қўйди, деган саволни бермаган.

Қолаверса, юқоридаги фикрларимизга тасдиқни ҳам шу газетадан топдик.

Унда ёзилишича, фарғоналик пенсионернинг пенсияси унинг розилигисиз пластик карточкага ўтказилган. Фуқаро эса бундан норози бўлган ва пенсияси нақд пул билан берилишини талаб қилиб таҳририятга мурожаат этган. Натижада пенсия жамғармаси унинг нафақасидан 70 фоизини нақд пул кўринишида бериш тўғрисида қарор қабул қилган.

Қаранг, шунда ҳам давлат пенсионернинг бир умр ишлаган пулидан юз фоизини нақд беришга кўнмаяпти.

Нега оддий халқ ўз маблағларининг «ишончли қўриқчиси бўлган» пластик карточкаларга кўнмаяпти экан?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 май 2019
Кристиан Ласслет Коррупциялашгани билан танилган Ўзбекистон давлати ўзини ислоҳ қилишга уринаётган бир пайтда янги суриштирувлар давлат ва хусусий сектор ...
12 май 2016
Шу кунларда ўндан ортиқ “Ўзавтосаноат” ходимлари ва усталар зудлик билан Россияга ҳизмат сафарига жўнатилган. GM Uzbekistan заводидаги муҳандиснинг Eltuz.com ...
13 апрел 2017
Ўзбекистонда давлат тилига катта эътибор ҳақида кўп гапирилаётганига қарамай, мамлакатда ўзбек тилини мустақил ўрганиш бўйича қўлланмани топиш анқонинг уруғидек ...
5 сентябр 2018
Рустам Иноятов оиласи Россиянинг Тула вилоятида 5,3 млрд рубллик ($80 млн. доллар) парранда етиштирувчи саноатга эгалик қилади. Улар, шунингдек, ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...