Дайжест
30 апрел 2016

Оилалар саодати мустақиллик маҳсулими?

«Миллий тикланиш» газетаси шу номдаги партия ташаббуси билан жойларда «Оилалар саодати – мустақиллик самараси» номли танлов ўтказилаётганини маълум қилди.

Айни пайтда мазкур танловнинг туман босқичлари якунланиб, вилоят босқичи бошланиш арафасида турибди.

Газета бу танловни ўтказишдан мақсад «…юртимизда истиқомат қилаётган, мустақиллик берган саодат туфайли бахту иқбол топаётган, ҳар томонлама ибратга лойиқ оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, уларни ёш оилаларга намуна сифатида кўрсатишдан иборат» эканини ёзади.

Албатта, танловнинг мақсади олқишга сазовор. Фақат шу эзгу ниятни ҳам мантиқсизлик, тўғрироғи, аҳмоқлик даражаси билан чегаралаш шарт эдими?

Энди тасаввур қилинг! Мустақилликкача ўзбек оилаларида бахт-саодат бўлмаганми? Мустақилликдан олдин ўзбек оилаларининг маънавий қиёфаси ҳозиргидан паст эдими?

Ўзбекистон президенти ҳар доим ёшларга қарата: «Сизлар менинг фарзандларимсиз», деган гапларни кўп такрорлайди.

Давлат раҳбарининг мана шу гапларидан келиб чиқиб, бугун пахта қўйиш иштиёқини энг устивор мақсадига айлантирган партиялар эртага «Хотинларимизнинг туғиши – президентимиз шарофати» деган бирор тадбир ташкил этишни ўйлаб қолмасайди, деган истиҳолага боради киши.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 июн 2019
«Озодлик» радиосининг Москвадаги мухбири, Россия ватандоши ва таниқли тарихчи 45 яшар Умид Бобоматов Ўзбекистонга киритилмади. У 4 июнь куни ...
11 август 2023
Рассом Туз: Азизлар мана зувв этип хафта айланиб яна сиз билан юзма-юзман. Матчон Суқулиш: Ничиксизлар хўжик бирри, ҳам мўччи ойбикала. Тўй ...
17 август 2016
Рассом: Туз Eltuz.com
8 апрел 2016
Газетанинг ёзишича, бу йилдан бошлаб коллеж битирувчиси билан тўрт томонлама шартнома тузиш тартиби жорий этилган. Энди шаҳар, туман ҳокимликлари ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...