Кўзқараш
5 май 2016

Жанжали боис учоқдан туширилган ўзбек аëли Истанбул аэропортида “томоша” кўрсатди

Истанбул-Тошкент йўналишидаги учоқ ичида жанжал чиқаргани сабабли кема сардори тарафидан самолетдан туширилган Маъмура М, исмли Ўзбекистон фуқароси бўлган аëл Ота-Турк халқаро аэропорти биносида “асабий томоша” кўрсатиб маҳаллий газеталарга “юлдуз” бўлди.

Истанбул аэропортидаги ўзбек йўлчиларидан бирининг Eltuz.comга айтишича “аëл оëқ кийимларини ечиб ташлаб, бир кулиб, бир бақириб асабий рақсга туша бошлаган.

«Менга ишлашга изн беришмади, кетишимга ҳам рухсат йўқ», «Уч фарзандим бор! Уларни соғиндим» дея бақирган хотин йўлак бўйлаб ирғишлаб югура бошлаганида полиция тарафидан олиб кетилган.

Истанбул аэропортидаги ўзбек йўлчиси воқеа тасвирларини бизга жўнатди.

Турк матбуотининг ëзишича аëлни исми Маъмура бўлган ва у ўзини ўлдириш иддаосидан кейин полиция тарафидан қўлга олинган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 феврал 2023
Бу одамни этини жимирлатган даҳшатли ўғирлик 2 февралдан 3 февралга ўтар кечаси Вобкентнинг Халач қишлоғида содир бўлди.  Қоп қора ...
26 апрел 2018
26 апрель куни фейсбукда пайдо бўлган фотосуратда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги артистларининг рус ҳарбийлари кийимида уруш қўшиқларини куйлаб, Тошкент метросига ...
23 ноябр 2021
Косон тумани ҳокимлиги расмий веб сайтига кўра, “сўнгги 2 йил ичида Косон тумани маркази таниб бўлмас даражада чирой очган”. ...
3 феврал 2021
Жорий йилнинг 30 январь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими ходимлари томонидан ютубдаги «Халқ фикри» ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...