Кундалик
20 май 2016

Ҳар болага 25 кило темир-терсак

Фарғоналик М.исмли аёл 1-синфда ўқийдиган қизчасини мактабга жўнатдию, Халқ таълими вазирлигининг “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиш учун қўлига телефон олди.

“Ёш болагаям 25 кило темир-терсак дейдими?”, ўйланди у. Соатга қаради. Эндигина 7 дан 30 дақиқа ўтибди. Ҳали “Ишонч телефон”лари иш бошлашига бир ярим соатдан мўлроқ вақт бор экан. Ишларига уннади.

Аёлнинг жиғибийрон бўлишида жон бор. Бугун мактабларда металлом, макалатура, баклашка “операция”лари қизғин давом этмоқда. Ҳар уччала нарсани олиб келмаган ўқувчиларга синф ва мактаб раҳбарлари томонидан дакки берилмоқда, “эртага мактабга киргазмайман” дея улар қўрқитилмоқда.

Мактабларнинг бирини синф раҳбари билан айнан шу масалада гаплашдим.

-Синфимда 40 нафар ўқувчи ўқийди, – деди муаллима. 600 кило металлом топширишимиз керак. Ҳар бир ўқувчига 25 кг. металлом, 5 килодан макалатура, 5 донада баклашка олиб келиш топшириғини берганман. Мажбурман. Мендан мактаб раҳбари талаб қилмоқда.

Мактаб раҳбари билан боғланганимда эса у 1200 нафар ўқувчи ўқийдиган мактаб учун “юқоридаги”лар етти ярим тонна металлом топшириш шартини қўйганлигини айтиб берди.

“Яхшиям тушунган ота-оналар бор” деди директор қувонч билан, бир ота-она 1,5 (бир ярим тонна) темир олиб келиб берди ва “Болаларга айтмай қўяверинг, устоз, мен яна қанча керак бўлса олиб келиб бераман” деди, дея хурсанд бўлди.

Ўқувчилар олиб борган металлом, макалатура ва баклашкалари учун ҳеч қандай ҳақ олмайди. Металлом, макалатура, баклашка олиб бормаган ўқувчилар эса синфига қараб 10 минг сўмдан 15 минггача пул беришлари мажбурийдир.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат мадҳиясини куйлаётгани масхара қилинган ...
24 ноябр 2016
2016 йилнинг 11 ноябрида ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг аёли у билан турмада учрашди. Сафар олдидан биз Озода Ёқубовадан унинг маҳкумликдаги ...
27 октябр 2021
Ўзбекистонда криминал «авторитет» сифатида кўриладиган 71 ёшли “тадбиркор”  Салим Абдувалиев​ қозоғистонлик журналист Нурсаит Жилқичибойга ўзининг Тошкент ва Бўстонлиқдаги қароргоҳида ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...