Дайжест
29 май 2016

Тинчлик ва хотиржамлик ниқобига йўғрилган маддоҳизм

Тинчлик ва хотиржамлик ҳар қандай эзгу ишларнинг дебочаси эканини ҳеч ким инкор этмайди.

Лекин айнан шу эзгуликлар ортида аслида бошқа мақсадлар яширинган бўлса-чи?

«Ҳуррият» газетаси худди шу эзгу ниятлар қалқон қилиниб, аслида «муҳтарам»га ҳамду санога бағишланган, маддоҳизм жанрида битилган мақолани эълон қилди.

«Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, Ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлида дунёнинг ҳавасини келтирадиган ютуқ ва марраларга эришган, янада улкан марраларни кўзлаётган бўлса, буларнинг негизини юртимиздаги тинч ва осуда ҳаёт, миллатлар ва фуқаролараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик каби фазилатлар ташкил этади», дейди газета.

Газета давом этади: «Бир вақтлар бу ерга маълум манфаат эвазига йўл-йўриқ кўрсатиш, ёрдам қўлини чўзиш учун келмоқчи бўлганлар бугун Ўзбекистондан беминнат маслаҳат олишмоқда, миллий тараққиёт, ижтимоий юксалиш тамойилларимизни, «Шу улуғ Ватан – барчамизники!» деган улуғ шиоримизни ўрганишмоқда.

Тўғри, газета «биздан маслаҳат олаётган», «улуғ шиоримизни ўрганаётган»лар кимлар эканига ойдинлик киритмайди. Бу шарт ҳам эмас. Аввало, бундайлар борлигининг ўзи шубҳали. Мақсад эса бутунлай бошқа – ёлғон бўладими, рост бўладими, нима қилиб бўлса ҳам «муҳтарам» шаънига ҳамду сано тўқиш.

«Президентимизнинг халқимизнинг иродасига ҳамиша таяниб иш кўриши, ҳар қандай вазиятда ҳам тўғри ва оқилона қарор қабул қила олиш салоҳияти – юртимизни, халқимизни турли хавф-хатарлардан, бало-қазолардан сақлаган, оғир синовлар, йўқотишлар ҳисобига қўлга киритилган ҳурриятимизни сақлаб қолишга асос бўлган.

Бу – инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат!» дея ёзади газета.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 июл 2018
Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ва собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон ўзбек турмасидаги ҳаётига бағишланган биринчи китобини ...
20 ноябр 2020
Бугун кечқурун газим ёнмади, ўзи шундоқ ҳам паст ёнарди. Ўтин-кўмир ғамламагандим. Кичкина электрпеч ўзини ўзи зўрға иситди, аксига олиб ...
21 январ 2020
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақидаги “Бегона” фильмининг охирги 14-қисми унинг умр йўлдоши, биолог олима, ...
4 август 2018
«Айтдим-ку, юқорининг буйруғи билан сизларга шу айбларни қўйишга мажбурмиз, деб. «Ким ўша юқоринг? Каримовми?» Менинг сўнгги саволимга терговчи Илҳом ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...