Кундалик
7 июн 2016

Пушкинхонлик тадбирида Шекспир асари намойиш этилди

Фарғона шаҳрининг Фарғонадаги истироҳат боғида ўтказилган Пушкин таваллудига бағишланган тадбир Шекспирнинг “Ромео ва Жулеьтта” асари асосида саҳналаштирилган томоша билан якунланди.

-Ҳар бир туман ва шаҳардан рус тилини яхши биладиган бир нафар ўқувчи, бир нафар рус тили ўқитувчиси, РайОНО методисти иштирок этиши шарт бўлган тадбирда ўқувчилар Пушкин шеърларидан ўқиб, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида йиғилганларга маълумот беришди,- деди тадбир масъулларидан бири.

Унинг Eltuz.сom нашрига билдиришича билдиришича, шоир ижодида мавзулар кўлами ғоят кенг. Ватан, бахт ва қувонч, ёшлик, муҳаббат баланд пардаларда куйланган. Пушкин асарлари Чўлпон, Усмон Носир, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Абдулла Қаҳҳор, Миртемир сингари ўзбек шоир ва ёзувчилари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

Жаҳон адабиётининг буюк намояндалари қатори Пушкин ижоди, адабий мероси Ўзбекистонда юксак қадрланади. Умумтаълим муассасалари, олий ўқув юртларида шоир асарлари ўрганилади.

Бироқ тадбир мутасаддилари, Пушкиннинг бошқа бир даврда, бошқа бир мамлакатда, бошқа бир кунда таваллуд топган англиянинг буюк адиби Шекспирга нима даҳли борлигига изоҳ беришмади, балки бу Ўзбекистонда халқ таниган Шекспир, Байрон, Бальзак, Гомер сингари даҳолар таваллудига бағишланган кунларнингҳам ўтказилишига эҳтиёж сабабидандир.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com  

 

Тағин ўқинг
2 август 2021
Таниқли ўзбек рассоми Раҳим Аҳмедов тирик бўлганида 100 ёшга кирган бўлар эди. Раҳим ака нафақат ижоди балки турли қарашдаги ...
29 май 2023
Руслан Давлетов Адлия вазири экан қўли остидаги ходимнинг пора олганини билатуриб, унинг ишишини прокуратурага оширмагани ҳақидаги пост Элтузда нашр ...
9 июн 2023
Рассом Туз
27 март 2017
Баҳор дунёнинг турли нуқталарида турлича келади. Чунки баҳорни ҳамма ўзгача талқин қилади, ўз билганигача таърифлайди. Ўзбекистоннинг босма нашрлари ҳам ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...