Асосий мавзулар
13 июн 2016

Гей клубдаги 50 кишини ўлдирган қотилнинг хотини ўзбекистонлик бўлган

Орландодаги Гей клубга ҳужум уюштирган 29 яшар Умар Метин Сиддиқийнинг хотини Ситора Алишерзода Юсуфий ўзбекистонлик бўлган, аммо улар 2013 йилда ажрашишган.

rasm1553
Ситора Юсуфий собиқ эрини баджаҳл аммо диний мутаассиб бўлмаганлигини таъкидлайди © heavy.com

Eltuz.comга маълум бўлишича, Умар Метин Сиддиқийнинг хотинига қўл кўтаргани ажралиш сабаби бўлган.

АҚШда яшаëтган ўзбекистонлик Ситора Юсуфий интернет орқали келиб чиқиши Афғонистондан бўлган ва жазони ўташ муассасаларидан бирида қўриқчи бўлиб ишлаган Умар Метин Сиддиқий билан танишган.

Бу танишув ортидан ўзбек келин 2009 йилда Флоридага кўчиб келиб никоҳдан ўтган.

Ситора Юсуфий исмли ўзбек келин Washington Post билан суҳбатда ўз собиқ эрини баджахл, ҳудбин дея такидлаган ва унинг диний мутаассиб бўлмаганлигини ҳам ўз сўзига илова қилган.

rasm1545
Умар Сиддиқий Орландо шаҳридаги клубга кириб ўт очган © heavy.com

Орландода оммавий қотиллик содир этган жиноятчи Умар Матиннинг отаси Содиқ Матин Сиддиқий ўғлининг қилмиши учун NBC эфири орқали кечирим сўради.

Орландодаги тунгли клубда содир этилган отишмада 50 киши ҳалок бўлди, 53 киши яраланди. Умар Метиннинг ўзи эса полиция томонидан отиб ўлдирилди.

CBS News ота-онаси Афғонистондан бўлган Умар Матин Сиддиқий Флориданинг Порт Сэйнт Луис шаҳрида яшаганини маълум қилди.

Воқеа АҚШ тарихидаги энг катта кўламдаги қирғин сифатида таърифланди. Умар Сиддиқий Орландо шаҳридаги гейларнинг «Puls» тунги клубига автомат ва тўппонча билан кириб ўт очган.

Eltuz.comга маълум бўлишича, Сиддиқий ҳужумдан сал олдин фавқуллода холатларда териладиган 911 рақамига телефон қилиб ўзини ИШИД тарафдори эканлигини айтган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 апрел 2020
Ўзбекистон халқ шоири, сатирик ва юмористик жанрдаги китоблар муаллифи Анвар Обиджон 73 ёшида 11 апрель куни оламдан ўтди. Бу ...
11 октябр 2018
Москванинг Тверь тумани суди 24 октябрда Ислом Каримовнинг биринчи хотинидан бўлган ўғли 52 яшар Пётр Каримовнинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ...
13 апрел 2022
Украина можароси ҳақида ўқийвериб, бир қизиқ воқеа эсимга келди. Анча йиллар олдин бир тилшунослар форумида украин тилидаги бир йўл ...
20 сентябр 2018
Рассом Маҳмуджон Эшонқулов 
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...