Кундалик
15 июн 2016

Электр узилишлари рамазон ойида янада кўпайди

Ифтор ва саҳарлик пайти чироқнинг ўчириб қўйилиши фарғоналикларга айниқса малол келмоқда.

Фарғона вилоятининг аксарият туманларида чироқнинг тартибсиз узилишлари ёзда ҳам қишдагидек давом этмоқда. Баҳор ойларида кундузи соат 12 дан 13 гача, кечаси 20 дан 21 гача электр таъминоти узиб қўйиларди, ёз фаслига келиб эса бу узилишлар тартибсиз давом эта бошлади.

«Қиш фаслида узилишларни энергия танқислигига йўйишарди, бунинг белгиланган тартиби бор эди, ёзга келиб эса истаган вақтида ўчириб, хоҳлаганида ёқишаяпти», дейди олтиариқлик уй бекаси.

У куни бўйи уйда бўлгани учун йил давомида қай пайтда ўчирилиб ёнганини кузатиш имконига эга эканини айтади.

Масалан, Фарғона вилояти туманларидан бирида 7, 8, 9 июн кунлари тармоқда таъмир ишлари олиб борилаяпти, деган баҳонада 17 гача электр берилмади.

Шу кунлари тунги соат 23 билан 24 оралиғида ҳам ток узиб қўйилди ва саҳарлик вақтигача свет берилмади. Саҳарлик тугаши билан уч яримда яна свет узиб қўйилди.

13 июн куни эса саҳарликдан кейин ўчирилган свет 7. 45 да берилди.

Электр тармоғи идорасига боғланганимизда, аввалига бу ҳолни «Одамлар ортиқча совутгич, кондиционерлардан фойдаланишаётгани учун трансформаторларга нагрузка тушаётгани» билан изоҳлашди.

Навбатдаги узилишга, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетишини сабаб қилиб келтиришди.

Кейини узилиш сабабини эса шунчаки гапни калта қилиб «35 ўчирди» дея изоҳлашди. 35 дегани бу, вилоятнинг марказий электр идораси.

Фарғонада бугун ҳам чироқ ёниб ўчишда давом этмоқда, Электр тармоқлари корхонасидагилар эса юқоридан шундай буйруқ келганлигини рўкач қилишдан чарчамайди.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 апрел 2020
Чор даврида охранка, совет даврида ЧК, ГПУ, НКВД, КГБ, мустақиллик даврида эса СНБ асосан миллат манфатига зарар келтирди ва ...
27 сентябр 2017
Ахмаджон Одилов 27 сентябр куни эрталаб, соат 5.30 да 92 ёшида оламдан ўтди. Жанозаси Ғурумсаройда соат 4 да бўлиши ...
27 апрел 2016
Гап Ўзбекистонда анча вақтдан бери давом этаётган бензин тақчиллиги муаммоси ҳақида бормоқда. Бугун бензин фақат Тошкентдагина бир амаллаб топилаётгани, ...
20 июн 2022
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мамлакат тарихидаги энг муҳим ҳужжатни ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...