Кундалик
15 июн 2016

Электр узилишлари рамазон ойида янада кўпайди

Ифтор ва саҳарлик пайти чироқнинг ўчириб қўйилиши фарғоналикларга айниқса малол келмоқда.

Фарғона вилоятининг аксарият туманларида чироқнинг тартибсиз узилишлари ёзда ҳам қишдагидек давом этмоқда. Баҳор ойларида кундузи соат 12 дан 13 гача, кечаси 20 дан 21 гача электр таъминоти узиб қўйиларди, ёз фаслига келиб эса бу узилишлар тартибсиз давом эта бошлади.

«Қиш фаслида узилишларни энергия танқислигига йўйишарди, бунинг белгиланган тартиби бор эди, ёзга келиб эса истаган вақтида ўчириб, хоҳлаганида ёқишаяпти», дейди олтиариқлик уй бекаси.

У куни бўйи уйда бўлгани учун йил давомида қай пайтда ўчирилиб ёнганини кузатиш имконига эга эканини айтади.

Масалан, Фарғона вилояти туманларидан бирида 7, 8, 9 июн кунлари тармоқда таъмир ишлари олиб борилаяпти, деган баҳонада 17 гача электр берилмади.

Шу кунлари тунги соат 23 билан 24 оралиғида ҳам ток узиб қўйилди ва саҳарлик вақтигача свет берилмади. Саҳарлик тугаши билан уч яримда яна свет узиб қўйилди.

13 июн куни эса саҳарликдан кейин ўчирилган свет 7. 45 да берилди.

Электр тармоғи идорасига боғланганимизда, аввалига бу ҳолни «Одамлар ортиқча совутгич, кондиционерлардан фойдаланишаётгани учун трансформаторларга нагрузка тушаётгани» билан изоҳлашди.

Навбатдаги узилишга, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетишини сабаб қилиб келтиришди.

Кейини узилиш сабабини эса шунчаки гапни калта қилиб «35 ўчирди» дея изоҳлашди. 35 дегани бу, вилоятнинг марказий электр идораси.

Фарғонада бугун ҳам чироқ ёниб ўчишда давом этмоқда, Электр тармоқлари корхонасидагилар эса юқоридан шундай буйруқ келганлигини рўкач қилишдан чарчамайди.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 феврал 2017
7 феврал куни ўтган селектор мажлисида президент Шавкат Мирзиёев, туғуруқхоналарда порахўрлик очиқдан-очиқ тус олгани ҳақида гапирди. «Туғилганга пул бериш ...
27 январ 2020
Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани ИИБ қидирув бўлимининг беш нафар ходими гумонланувчини сўроқ пайтида уриб ўлдириб қўйганликда айбланиб ҳибсга олинди. ...
2 октябр 2015
Каримовнинг мухолифи бўлган Муҳаммад Солиҳнинг машҳур сатрлари бор, – “Озодлик – ҳаёлларнинг энг гўзалидир, орзуларнинг энг юксагидир” деган. Мен ...
24 август 2023
Ўқишга кира олмаган абитуриентлар, уларни тузукроқ ўқита олмаётган ўқитувчилар, табиий газ ўғрилари ва қўшнининг парнигида экилган наша… Салом қадрли ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...