Кундалик
20 июн 2016

Масжид имоми ўғил болани зўрлаганликда гумон қилинмоқда

Қирғиз матбуотининг билдиришича, 18 июн куни милицияга мурожаат қилган жалолободлик аёл, қишлоқ масжиди имомининг ўз ўғлини зўрлагани ҳақида ариза ёзган.

Гумонланувчи шу муносабат билан ушланган, унга нисбатан тегишли экспертлар тайинланган.

Озодлик радиосининг қирғиз хизматига кўра, «Оилага қўшни бўлган имом, болага ҳар сафар 50 сўмдан бериб, икки ой давомида уни зўрлаб келган», Тиббиёт экспертизаси жинсий зўрлаш фактини тасдиқлаган, гумонланувчи ҳам ўз айбига иқрор бўлган.

Гумонланувчининг оилалик, илгари судланмагани маълум. Ушланган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бироқ бу, фосиқ муллалар қилмишига оид илк янгилик эмас.

Шу йил апрел ойининг охирларида Туркияда ҳам иккита мактаб ўқувчисини зўрлаган имомнинг қўлга олингани, тинтув пайти масжидда жуда кўп миқдорда ҳомиладорликка қарши таблеткалар топилгани ҳақида хабарлар босилганди.

Бундан илгари эса Жалолободга қўшни Ўш вилоятидаги Қирғиз-турк мадрасаси тарбиячиси 9 яшар ўғил болага нисбатан жинсий тажовузда айбланиб хибсга олинганди.

Узоқ чўзилган маҳкама аввалига педофил мадраса муаллимини руҳий касалга чиқарган, кейинчалик эса вилоят суди материални қайта суриштирувга жўнатган, мазкур инстанция маҳкаманинг сўнгги қарорини кучда қолдирган эди.

Маҳкама ўз йўлига, бироқ қўли остида 50 тарбияланувчи бўлган педофил мулланинг фосиқлиги ўшанда 9 яшар ўғил боланинг бир умр ногирон бўлишига олиб келган эди.

Шунингдек, ғарб матбуоти, руҳонийлар орасида никоҳсизлик аҳдини қабул қилиш кенг одат бўлган католик черкови томонидан ҳам вояга етмаган ўғил болаларга нисбатан кўплаб жинсий тажовузлар бўлиб келаётгани ҳақида ёзади.

2014 йилнинг апрелида, жумладан бугунги Рим папаси Франциск руҳоний-педофиллар томонидан черковга етказилган зарар учун кечирим сўраб чиқиш қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 апрел 2020
Давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этмаган мансабдор шахсларга жарима солишни кўзда тутган қонун лойиҳаси Ўзбекистонда яшовчи рус тилли ...
28 феврал 2017
28 феврал куни долларнинг расмий курси деярли 50 сўмга қимматлади, реал курси эса 7000 сўмдан ошиб кетди. Dollaruz.Com сайтига ...
31 январ 2023
Ўзбекистонни тузган оила мансуби¸ олим ва Туркистоннинг сўнгги жадиди профессор Темур Хўжа Германиянинг Мюнхен шаҳрида ғарбий европадаги ўзбек дипломатлари ...
20 июн 2016
Товламачилик айби билан хибсда қолаётган 38 яшар Чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунбоевга нисбат берилган мактуб ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. «Мактубда» ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...