Дайжест
5 июл 2016

Энди завод пахта ўғирлай олмайди…ми?

Kun.uz интернет сайти «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, 2016 йил пахта ҳосилини тортиш, тўғри ва тезкор ўлчаш, сифатли текшириш мақсадида пахта заводларида замонавий электрон тарозилар ўрнатиш ишларини олиб бормоқда.

Компания вакилининг айтишича, фермер заводга олиб келган пахта хомашёсининг саноат нави, намлик ва ифлослик даражаси инструментал усулда аниқланади ва қабул қилиш уч зонали тизим бўйича амалга оширилади.

Биринчи зонада хомашёдан вакиллар иштирокида намуна олинади. Иккинчи зонада пахта электрон тарозида тортиб кўрилади ва фермер таблода барча натижаларни кўриб туради. Учинчи зонада эса пахта туширилади ва партияларга ажратилади.

“Пахтани қабул қилиш, тортиш, сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва қайд этиш учун махсус электрон дастур яратилди. Бу жараёнлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир нуқтага кузатув камералари ўрнатилди. Йиғилган маълумотлар марказий тармоқда йиғилади, жараён тўғридан-тўғри кузатиб турилади», дейилади мақолада.

Биз бекорга бу мавзуга тўхталаётганимиз йўқ. Чунки йиғим-терими мавсумида пахта заводида шунчалик кўп қинғир ишлар амалга ошириладики, бу ер пахта тармоғидаги коррупциянинг энг гуллаган жойи, деса ҳам бўлади.

Фермер минг машаққат билан олиб келган пахтани завод тарозибони аввал тарозидан уради, лабораторияда эса нави пасайтирилади. Натижада заводда ҳисобдагидан ортиқча юзлаб тонна пахта хомашёси хирмони пайдо бўлади.

Мавсум охирлаб, режани бажара олмаслиги аниқ бўлиб қолган фермерлар ҳокимият амалдорлари томонидан қаттиқ сиқувга олинади, керак бўлса калтакланади, хуллас, пахта сотиб олишга мажбурланади.

Ортиқча пахта қаерда бор? Тўғри, пахта заводида. Фермер бақувватроқ бўлса, пулини кўтариб келиб, номига пахта топширди қилинади ва унинг ҳисобига пахта ёзилади. Заводдан сотиб олинган пахтанинг пули эса ўша амалдорлар ўртасида бўлиб олинади. Бу доирада завод катталаридан ташқари туман ҳокими, прокурори, милиция бошлиғи каби казо-казолар бор. Улар ҳаводан шу усулда пул қилади. Фермернинг ўзидан уриб қолиб, ўзига сотилади. Сопи ўзидан чиқарилади.

Дарвоқе, пахта заводларидаги бу қинғир ишлардан юқоридагиларнинг хабари бор, шекилли, мақолада бу тан ҳам олинади.

«Пахта электрон тарозиларда тортилганда “инсон омили”нинг таъсири  туфайли объектив ва субъектив сабабларга кўра хатолар эҳтимоли бартараф этилади, ноқонуний хатти-ҳаракатларга барҳам берилади», дейилади мақолада.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 январ 2017
Элтуз нашри журналист Шамсиддин Тўлагановнинг Миллий ҳавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов истеъфоси ҳақидаги мақолани чоп этиши ортидан Республика телеканали ...
8 октябр 2018
Ўзбекистонда пластик карточкаларга хизмат кўрсатувчи монополист – UzCard 5 октябрь куни яна бир муддат ишламай қолди. Сўнгги вақтларда бундай ...
25 октябр 2015
Ҳалокат Анвар ўтирган Матиз машинаси пахта ортилган трактор прицепи билан тўқнашуви натижасида содир бўлган. Ҳозирда машина ҳайдовчиси оғир аҳволда ...
20 июл 2018
Нукус музейида 16 июлга ўтар кечаси занглаган қувурдан оққан сув машҳур футурист рассом Александр Шевченконинг «Челак кўтарган аёл» расмига ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...