Дайжест
26 сентябр 2016

Ўзбек интернет нашри банкни танқид қилди

«Кун.ўз» сайти банклардан ҳатто ташкилотлар ҳам маош учун нақд пул олишда муаммоларга дуч келаётганини ёзди.

Ўзбек матбуотидаги бу каби ошкора чиқиш кам кузатилгани сабабли бу мақолага эътибор қаратишни лозим топдик.

Гарчи мақолада бу муаммога дуч келган ташкилот номи аниқ айтилмаган бўлса-да, унда «Даврбанк» ходимлари «мижоз билан муносабатда ўзларини худди чайқов бозоридаги каби тутиш»гани таъкидланади.

Мақола муаллифи “Давр банк” амалиёт бошқармасига ходимлар маоши учун нақд пул олиш учун борганида «у ердагилар чунонам “ҳунар” кўрсатганини билдириб, сўнгги вақтларда банклар ишидаги битта криминал ҳолатга эътибор қаратади.

«Бунга ўхшаш банкларнинг ўз “ставкаси” бор. Ҳисоб-рақамдаги пулнинг истаган фоизини нақд пул қилиб беришади ва бу истак 30 фоиздан камига ошмайди. Аммо шунга ҳам ўн кунлаб югурилади, йиғлаб-сиқталади, “катта оға”лар ўртага суқилади, ишқилиб, «она сути оғизга келади», деб ёзади муаллиф.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 сентябр 2017
Самарқандлик икки ака-ука ҳақида эшитгандим. Ҳужра кўрган, исломий даъвоси кучли йигитлар эди. Тақдир тақозоси билан улар Суриядаги жангарилар сафига ...
17 сентябр 2023
Салом қадрли мухлислар. Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Фарғона ва Хоразм  вилоятларидан келган. ...
26 январ 2018
Рассом Думҳам Eltuz.com
3 сентябр 2018
Ислом Каримовнинг ўлганига икки йил бўлиши билан Ўзбекистон ҳукумати марҳум президентнинг шиорлари, расмлари ва китобларини йўқ қилиш кампаниясини бошлади. ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...