Асосий мавзулар
2 октябр 2016

1 октябр – журналист Муҳаммад Бекжон туғилган кун

Бугун 62 ёшини қаршилаётган Муҳаммад Бекжонни мен ўз қадрдон акамдай билардим, «Эрк» газетаси саҳифаларини тайёрлаш жараёнларида у билан дастлабки вақтлардан бирга ҳамкорлик қилганман.

Айни «қора меҳнат»нинг барчаси Муҳаммад аканинг зиммасида ва мен унга ёрдамчи эдим.

Бу даврда партия Марказий Кенгаши ва таҳририят Пушкин кўчасидан эски Куйбишев туман ижроқўми биносига кўчиб ўтган ва бинода «Эрк»нинг байроғи осиғлиқ турарди.

Газета катта форматга ўтган, у давлат концерни босмасхонасида 100 минг нусхада босилар ва шу муносабат билан таҳририятга «биздан анча тажрибалироқ» шахс бош бўлган эди.

Унинг қўлидан келадиган иш, «давлат цензураси»га тил топа билишида эди. Унгача на мен, на бошқалар ҳар бало қилиб кўрган, бироқ буни эплолмаган эдик.

Цензура олиб ташлаган жойларга «махсус белги» ташланиши ва Эзоп тилидаги ифодалардан фойдаланиш газетанинг ўша даврга хос хусусиятига айланганди.

Янги «бошлиғимиз»нинг биринчи талаби, адашмасам, унга ва цензурага сўзсиз бўйсуниш, газетадаги «оқ доғлар» ва «тагдор» жумлаларни бас қилиш эди.

Ниҳоят бу газетадаги асосий «қора меҳнат»ни қилаётган мен Мақсуд ва Муҳаммад Бекжоннинг «иш ташлаши» га сабаб бўлди. Тушликка чиқибоқ учовлон ишламасликка қарор бердик. Бу дегани ўша куни газета чиқмаслигини англатарди

«Акциямиз жонлироқ кўринишда бўлсин», деди Муҳаммад Бекжон, унинг қўлида «Эрк»нинг байроғи хилпирарди.

Учовлон кўча бўйлаб юра бошладик. Олдинда байроқни хилпиратиб Муҳаммад Бекжон борар, изидан Муҳаммад аканинг укаси Мақсуд Бекжон ва мен…

Бу – 92 йилларнинг охирлари, талабалар шахарчасидаги қонли воқеалардан кейинги, мухолифатга қарши қувғин ва ҳукумат режими кучая бошлаган давр эди. Офисга қайтишимиз биланоқ Муҳаммад Бекжон тағин ишга шўнғиди. Озроқ қайсарлик қилиб ўтириб, мен ҳам клавиатурани олиб таҳрирга киришдим.

Бу вақтда ҳамма «бошлиқлар» аллақачон ишини тамомлаб уйига кетган, бироқ қандай бўлмасин «Эрк» газетасининг навбатдаги сони чиқиши керак эди.

Кўп ўтмай партиянинг фаолияти ва газетанинг мамлакатдаги очиқ фаолияти тўхтатилди. «Эрк» газетасига қарши жиноий иш очилди.

Муҳаммад Бекжон ва бир гуруҳ фаоллар мамлакат ташқарисидан туриб нашр фаолиятини қайта йўлга қўйишга ва газета сонларини мамлакат ичида тарқатишга муваффақ бўлишди.

Бироқ 1999 йили Муҳаммад Бекжон Украинада қўлга олинди ва озодликдан маҳрум этилди.

2012 йилнинг апрел ойида озод қилиниши керак Муҳаммад Бекжоннинг қамоқ ҳукми, ўша йили уйдирма айблар билан тағин қўшимча беш йилга узайтирилди.

Халқаро ташкилот вакиллари ва кўплаб дипломатларнинг уни озод қилиш талаблари ҳам ўзбек режимига таъсир ўтказгани йўқ.

Бизнинг дўстимиз, Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва журналистика соҳасига юксак ҳисса қўшган ҳамкасбимиз Муҳаммад Бекжон ҳамон қамоқда қолмоқда.

Қудрат Бобожон
eltuz.com

Тағин ўқинг
4 май 2020
Йигирма бир йилни қамоқда ўтказган бухоролик 43 яшар Жамшид Восиев бугун, 4 май куни озод этилди. Бу ҳақда унинг ...
10 март 2023
Германиядаги YUZUK ташкилоти таниқли ўзбек рассоми  Вячеслав Охуновни немис жамоатчилиги ва Германиядаги ўзбек дипломатларига тақдим қилди.  Вячеслав Охунов рассом, ...
1 ноябр 2022
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди 18 яшар қизни бўғиб ўлдирган 23 яшар қотилни 12 йилга қамади. 2022 йилнинг ...
22 июн 2016
Рассом Туз ва Элсеварлар қаторига Кирпи тахаллуси билан ижод қиладиган ëш рассом ҳам қўшилди. Шу кунларда Тошкентда истиқомат қиладиган ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...