Асосий мавзулар
11 октябр 2016

Чиқиш визасига қарши петиция эълон қилинди

«Ўзбекистонда чиқиш визасини бекор қилишга даъват» дея номланиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида Сhange.org ижтимоий тармоғида эълон қилинган петиция, Ўзбекистон бош вазири ва муваққат президент Шавкат Миромонович номига уни имзолаган гуруҳ томонидан ёзилган.

Ўзбекистон ҳукуматидан Чиқиш визаси тизимини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинишини талаб қилаётган петиция муаллифлари, бу тизим халқаро меъёрларга жавоб бермаслигига эътибор қаратишади.

Айни виза тизимининг, сафар қилиш, саёҳатга бориш, юриш ва кўчиш эркинлиги тамойилига зид, қолаверса порахўрликнинг кенгайишига ҳам сабаб бўлаётгани урғуланади.

Петиция ташаббускорларига кўра, дунёнинг деярли бошқа ҳеч бир давлатида, жумладан мамлакатга қўшни бўлган давлатларда ҳам бундай тизим йўқ, бундай амалиёт фақат Ўзбекистонда ва Шимолий Кореядагина қолган.

rasm1957
Ўзбек фаоли Баҳодир Намозовга Ички Ишлар томонидан берилган визани рад қилиш хати

Ўзбекистондаги «Чиқиш визаси» тизими қонунга бўйсунувчи фуқароларнинг мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини чеклайди, дейди Умида Ниёзова, Германияда жойлашган Ўзбек Герман Форум ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти рахбари.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатдан чиқиш тақиқини кўплаб ўзбек фаоллари «чет элга вақтинча чиқиши мақсадга мувофиқ эмас» деган, қонунчиликда кўрсатилмаган мантиқсиз писанда билан олишган.

«Айрим фуқаролар тоифаси борки, уларнинг мамлакатдан чиқиши чекланади. Улар давлат сирига доҳил шахслар, устидан жиноий иш очилган ёки суд қарорига кўра милиция назоратида туриши лозим бўлган, ҳарбий хизматга чақирилган ёки суд ажримини олган шахслар бўлиши мумкин. Бироқ, ҳар бир шахсдан чиқиш рухсати олишни талаб қилиш ўзини ҳеч оқламайди», дейди у.

БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси ўз ҳисоботида 2013 йили Ўзбекистонни чиқиш визаси тизимини бекор қилишга чақирди.

Мазкур ҳужжатда таъкидланишича, чиқиш визаси МХХ томонидан ўз нуқтаи назарини айтишдан қўрқмайдиган шахсларга нисбатан жазо чораси сифатида қўлланиб келинади.

Умида Ниёзованинг тағин таъкидлашича, Ўзбекистонда Милиция ва МХХ, чиқиш визаси сақланишидан манфаатдор, чунки бу чиқишга рухсат сўровчилардан пул таъма қилишнинг қулай имконидир.

«Яна бир муҳим жиҳатни таъкидлаш жоиз. Ўзбекистон ҳукумати чиқиш визасини оқлаш учун, бошқа мамлакатларда ҳорижий паспорт жорий эканини писанда қилади. Ҳақиқатан ҳам, мамлакатни тарк этиш учун фуқароларга паспорт берилади, шунингдек, бу уларнинг самолетга чипта олишлари учун ҳам керак, бироқ бу жараён руҳсат олишни англатмайди.

Яъни нормал мамлакатларда, биз сенга паспорт бермаймиз, чунки сизнинг «чиқишингиз мақсадга мувофиқ эмас» дейилмайди. Ҳар бир инсондан душман қидириладиган Ўзбекистондаги чиқиш виза тизимининг қабиҳ иллати ҳам ана шунда», дея фикр билдиради Умида Ниёзова.

Ўзбекистонда чиқиш визасини бекор қилиш петициясини ушбу линк орқали имзолашингиз мумкин: Ўзбекистонда чиқиш визасини бекор қилишга даъват

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 октябр 2017
15 октябр куни Самарқандда «Қўрқмаслар» гуруҳини тамсил қилувчи фаоллар – Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаева ички ишлар ходимлари томонидан ...
25 феврал 2021
Болалигимда мендан 5-6 ёш катта қўшни каптарвоз бола бўларди. Кўпинча каптарлари бизнинг ҳовлимизга учиб келиб қоларди. Ҳовлимизда у жой, ...
18 март 2019
Якутск шаҳрида маҳаллий аёлнинг зўрлангани ҳақидаги хабардан сўнг, 17 март куни кечқурун ўрта осиёлик мигрантларга қарши стихияли норозилик митинги ...
28 март 2016
Бугун Eltuz.com «Кун карикатураси» рукнида рассом Элсеварнинг янги карикатурасини тақдим этади. Бунда рассом бугунги Ўзбекистондаги таниш ҳолат – ишсизлик ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...