Асосий мавзулар
14 октябр 2016

Демократиядан узоқдагилар Ўзбекистонда унинг экспертларига айланишди

«Халқ сўзи» газетаси (12.10) юртимизда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиш учун Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ ижроқўми, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон сайлов органлари уюшмаси каби халқаро ташкилотларни таклиф этганини ёзди.

Газетанинг билдиришича, МСК таклифга биноан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси уч кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келган. Миссия миллий қонунчиликни, сайловолди жараёнининг умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларга мувофиқлигини ўрганишни мақсад қилган.

Эътиборни тортадиган жиҳат мазкур миссия таркибидир. Унинг таркиби бюронинг сайлов департаменти бошлиғи беларуслик Александр Шлик ва департамент маслаҳатчиси озарбайжонлик Ульви Ахундлудан иборат.

Айтиш керакки, бу ҳар икки вакил ҳам ўз мамлакатларидаги сайлов очиқ, ошкора ва демократик тамойиллар асосида ўтиши билан мақтана олмайди. Шунинг учун улар Ўзбекистондаги сайлов билан боғлиқ жараённи қандай баҳолар экан, деган хавотир келади кўнгилга.

Озарбайжон ва Беларусдаги сайловлар демократик ўтиши уларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ эмаслигини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистонга жўнатилган миссия таркибини кўриб, беихтиёр ўхшатмаса учратмас, деган ўзбекона мақол эсга тушади.

«Халқ сўзи»да эълон қилинган яна бир мақола мавзуси ҳам сайлов билан боғлиқ. Унда ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси йиғилиши ҳақида гап боради.

Ёзилишича, бу йиғилишда Ўзбекистон либерал демократик партиясининг 8-съездини аввал белгиланганидек 14 октябрда эмас, 19 октябрга кўчириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Бунга ижроқўмнинг 16 сентябрдаги йиғилишида съездда партия уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини киритишга қарор қилингани, аммо ҳозир бу юзадан жуда кўп таклифлар келгани боис уларни таҳлил қилишга қўшимча вақт талаб этилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Партия уставига қандай ўзгартишлар киритилиши аниқлаштирилмагани боис, улар ЎзЛиДеП вакили бўлмиш муваққат президент ва айни пайтда амалдаги бош вазирнинг бўлажак сайловдаги иштироки билан боғлиқ бўлса керак, деган тахминни илгари суриш мумкин.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 октябр 2015
Элтуз илгари хабар қилганидек Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани бош шифокори Юсуф Эсиргатов Дўстлик туман милиция бўлимидаги ҳибсхонада икки кун ...
4 январ 2016
Квартирада уч нафар ёш йигитлар бўлишган. Кадрда шунингдек, аёл ички либоси ва парик кийган, шунингдек юзига қуюқ упа-элик қилиб ...
10 май 2017
Андижон вилоятидаги туман мактаблари ходимлари йўл бўйида жойлашган аҳоли хонадонларини тозалашга бириктирилган. Ўқитувчиларнинг маълумот беришича, бу юмушларнинг барчаси хокимият ...
15 феврал 2018
МХХ идорасининг Тошкент шаҳри марказида жойлашган бош биносидан кўчирилаётгани ҳақида 14 февраль куни «Элтуз» нашри хабар берган эди. Тошкентнинг ...
Блоглар
16 август 2018
Дунёда энг узоқ муддат қамоқда ўтириб чиққан 64 ёшли журналист Муҳаммад Бекжон «Алвидо, Жаслиқ!» китобининг ...
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул ...
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров ...