Асосий мавзулар
2 ноябр 2016

Мажбурий меҳнат туфайли районо мудири ишдан кетди

Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари альянси (ЎҲА) тарқатган матбуот хабарига кўра 2016 йилнинг 1 ноябри куни Бўка шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Муҳаммад Азимовни ишдан олинган, унинг иши прокуратурага оширилган.

Бу ҳақда шу куни алъянс лидери Елена Урлаевага вазирликдан қўнғироқ қилишган ва унинг аризаси қондирилганини билдиришган.

Тошкент вилоятининг Бўка туманида пахта теримига мактаб ўқитувчилари, боғча тарбиячилари, коллеж педагоглари жалб этилаётгани, уларни бир неча кун давомида шаҳар чеккасидаги далаларга олиб кетилиб кунига 6 соатлаб ишлатилаётгани ҳақида бундан илгари альянс хабар тарқатганди.

rasm4055
Елена Урлаева, ЎҲА лидери

Бунда педагогларни оммавий тарзда теримга сафарбар қилиш 2016 йилнинг 20 сентябрида бошлангани, улар «Мойтепа», «Кўкорол», «Алхожар» ҳудудларида пахта теришган. Бунинг оқибатида мактабларда нормал дарс ўтиш жадвали бузилгани билдирилганди.

Елена Урлаева: «Азимовнинг ишдан олиниши, вазиятнинг ўнгланишига умид пайдо қилади»

Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари альянси (ЎҲА) лидери Елена Урлаева болалар меҳнатига қарши кураш натижаси каби, катталар мажбурий меҳнатининг ҳам охир оқибат бартараф этилишидан умидвор:

«Мен ўз аризам бўйича чора кўрилган дея ҳисоблайман, энди албатта воқеалар ривожини ва прокуратуранинг Муҳаммад Азимовга нисбатан қандай чора кўришини кузатамиз.

Муҳаммаднинг ишдан олиниши Бўка тумани аҳолиси ва ўқитувчилари учун жуда қувончли. Педагоглар билан муносабатда у бандитларча усуллар қўллаб келган ва ундан ҳамма қўрққан.

Ҳозир одамлар Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракати, уларининг аризаларидан қандайдир натижаси бўлганини кўришди, бу уларнинг ҳуқуқ ҳимоячилари ва қонунга нисбатан умиди ва ишончини пайдо қилади.

Бўка тумани ҳозирча бир ўрнак, гарчи мен ҳар бир мажбурий меҳнат ҳолати юзасидан алоҳида ёзмоқдаман.

Агар рейдлар бўйича бизнинг ахборотларимиз ҳисобга олинса вазият яхши томонга ўнглана бошлайди, балки бу истаганимиздек тезгина амалга ошмас.

Шунчаки кўпчилик сукутда, ҳуқуқ ҳимоячилари эса саноқли. Бироқ болалар меҳнати билан бўлгани каби, бу система ҳам синдирилди».

rasm4054
Умида Ниёзова, UGF рахбари

Умида Ниёзова: «Муҳаммад Азимов – шунчаки «гуноҳ эчкиси»

Германиядаги Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми (UGF) ташкилоти рахбари Умида Ниёзованинг фикрича ўзгаришлар бўлди дейишга ҳали эрта:

«Пахта – бу ўсимлик эмас сиёсат экани Ўзбекистонда ёш болага ҳам аён, демак одамларни пахта далаларида ишлашга мажбур қилинишига қарши норозилик билдирилмаслиги керак.

Шу боис, пахта теришга ёки пулини тўлашга мажбур қилинаётган бечора талабалар ва давлат идоралари ходимларининг норозилигини кўрмаймиз.

Ишдан бўшатилган ва «гуноҳ эчкиси»га айлантирилган Бўка шаҳар районо мудири албатта ҳокимнинг, ҳоким эса Тошкентнинг буйруғини бажарган.

Агар унинг ортидан қолган юзлаб мулозимларни ҳам ишдан бўшатишса, ана унда ўзгаришлар бўлди дея гапириш мумкин.

Ҳозирча эса, одамларни пахта теримига мажбурлаш билан боғлиқ давлат сиёсати ўзгаришсиз қолмоқда».

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2019
Замонамиз турк ёзувчилари орасида Ўрхон Помуқ каби дунёда ном қозонган ўткир қалам соҳиби Алиф Шафақ китобхонлар орасида анча машҳур. ...
26 феврал 2018
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинганини расман тасдиқлади. 24 февраль куни прокуратура сайтида чоп ...
9 август 2019
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи 31 яшар Мирсаид Ҳайдаров ижтимоий тармоқ орқали ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат ...
23 сентябр 2019
Адолат излаб Хоразмдан Тошкентга йўлга чиққан “Эрк” демократик партияси аъзоси, шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг бу акцияси Ўзбекистонда Ислом ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...