Асосий мавзулар
18 ноябр 2016

Ўзбек аëл Туркияда озарбайжонлик тадбиркорга тузоқ қўйганликда айбланди

Ўзини аввалига Сабрина деб таништирган 22 яшар Ўзбекистон ватандоши Муштарий. С дугонаси асли озарбайжонлик 23 яшар Латифа Мамедова билан биргаликда газлама бизнесида номи чиққан озари тадбиркорини шантаж қилиб пул ундиргани юзасидан Туркияда жиноят иши очилди.

rasm2002
Озарбайжонлик Латифа Мамедова

Полиция маълумотига кўра, ўзбек аëл Муштарий ўз дугонаси Латифанинг бир вақтлар бой озари тадбиркори билан ишлаганидан ҳабар топгач, уни дугонаси кўмагида меҳмонга чақиради.

Мустафо Тайëт (Mustafa Tayat)исмли озари тадбиркори илгари бирга ишлаган аëлнинг “бир финжон қаҳва ичиш” таклифини қабул қилиб Истанбулниг Европа қисмида жойлашган Сариер мавзеидаги виллага боради.

Виллага уларни ортидан уч нафар қора ниқобли қурол кўтарган киши келиб озари тадбиркорини оëқ қўлини боғлаб гаровга олади ва олдинига 3 миллион турк лираси (бир миллион АҚШ доллари) талаб қилади.

rasm2003
Турк тадбиркори Мустафо Тайëт

Пировардида қуролли кишилар тадбиркорнинг ҳамëнидаги 10 минг лирани олиб кўздан ғойиб бўлишади.

Бир муддатдан кейин қўлларини ечишга муваффақ бўлган тадбиркор полиция чақиради. Тадбиркорнинг полицияга қилган шикояти Элтуз нашрида мавжуд.

Мустафо Тайëтнинг иддаосига кўра, Латифа Мамедова исмли эски ҳамкасби билан келган Ўзбекистонлик аëл шантаж ташкилотчиси бўлган:

«У қиммат машина ҳайдаб келиб ўзини АҚШ даги бой аëлнинг қизиман. Онам сиз билан бизнес қилмоқчи. Онам ҳозир Истанбулга келган, Сариердаги виллада сизни кутяпти, бир финжон қаҳва ичамиз деганидан кейин мен эски ҳамксабим ҳурмати учун бориб тузоққа тушдим», дея шикоят қилган озари тадбиркори.

Бу шикоят ортидан қўлга олинган ўзбек аëли ўз жазмани таҳдидидан қўрқиб бу ишга қўл урганлигини полицияга билдирган. Аëл иддаосига кўра озарбайжонлик бизнесменни гаровга олиб пул ундиришга жазмани мажбурлаган.

Айни пайтда Ўзбекистон ватандоши Муштарий. С ва Латифа Мамедова ҳибсда қолмоқда.

Бу Истанбулда ўзбек ватандошлари тарафидан содир этилган илк жиноят эмас.

Абдужамил Дўстмуҳаммад
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 апрел 2023
Yuzuk Art ёзади: Бугунги сурат! Постамент таъмирланган. Бюст тақдиридан хавотир олган ва бефарқ бўлмаган барчага раҳмат! Шу кунларда кўплаб ...
20 феврал 2016
Куни кеча 7 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган жиззахлик фермер Арамаис Авакяннинг турмуш ўртоғи Ширин Турсиновани яшаб турган махалласидан ...
19 март 2021
Рассом Элсевар
23 май 2018
Ўзбекистонда 2017 йилги пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнатидан фойдаланиш жуда сезиларли даражада камайганига қарамай, мажбурий меҳнатдан фойдаланиш кўлами кенглигича ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...