Асосий мавзулар
13 декабр 2016

13 декабр – маҳкум ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов туғилган кун

2006 йилнинг апрелида уни ҳибсга олишган пайти Аъзам Фармонов 27 ёшда эди, бугун у 38 ёшга тўлди.

Янги президентнинг сайланиши кўплаб кутилмаган воқеалар билан бирга, яхши ўзгаришларга умидни ҳам пайдо қилмоқда.

10 ярим йилдан зиёд турмада қолаётган Аъзам Фармонов расман 300 долларга тенг миқдордаги “товламачилик” айби қўйилиб қамоқаа ташланган эди.

Ҳибсга олинишига қадар у ҳуқуқ ҳимояси билан фаол шуғулланган ва кўплаб ҳамкасблари фикрига кўра, айни фаолияти унинг ҳибсга олинишига асосий сабаб бўлган.

Албатта унинг ва бугун қамоқда қолаётган бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистларнинг озод қилинишига бўлган умидлар қанчалик ўзини оқлашини вақт кўрсатади, бироқ бундай қарорга бугуноқ зудлик билан келиниши лозим.

Озода Ёқубова шу муносабат билан маҳкумликда қолаётган умр йўлдошига cоғинч мактуби ва шеърий сатрларини йўллайди:

Аъзамжон биз сизни севамиз. Сизнинг сафдошларингиз, ҳуқуқ ҳимоячилари, халқаро ташкилотлар тезроқ озод бўлишингизни, оилангиз бағрига қайтишингиз учун кеча-ю кундуз курашмоқдалар.

Албатта кун келиб сиз озод бўласиз деб умид қилиб қоламиз. Яна бир бор туғилган кунингиз билан табриклаб турмуш ўртоғингиз.

Атиргул гулидан сизга гулдаста,
Чин юрак сўзларим унга пайваста.
Бир аср яшанг-у, яна ним чорак,
Туғилган кунингиз бўлсин муборак!

Бугун сизни яна соғиндим,
Соғинчларим айландилар кўз ёшга!
Тангримдан кўрмоқлик ўтиндим,
Дўст тутиндим яна сабру-бардошга!

Озода Ёқубова
Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 сентябр 2015
Агар чиндан ҳам юртни севсангиз нега юртда бўлаётган адолатсизликларга қарши турмайсиз? Ёки сизнингча ёшу-қарини мажбуран пахта далаларига ҳайдаш адолатданми? ...
29 апрел 2017
24 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокими топшириғига кўра тузилган комиссия пойтахтдаги «Like Bar» ёшлар ҳордиқ чиқариш клубига борди. «Like ...
29 сентябр 2020
Давлат тест маркази 25 сентябрь куни эълон қилган натижаларга кўра, ариза топширган салкам 1 ярим миллион абитуриентдан 140 минг ...
16 май 2017
«Оила ва жамият» газетаси (10.05) мобил алоқа компаниялари «хизматларининг миллий маънавиятимизга таҳдиди» ҳақида бонг урди. Унда мобил алоқа операторлари ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...