Асосий мавзулар
6 январ 2017

Салим Абдувалиев Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти бўлди

Миллий олимпия қўмитасининг 6 январ куни бўлиб ўтган XXX Бош Ассамблеяси йиғилишида Қўмита Вице президентлигига Салим Абдувалиев сайланди.

Шунингдек қўмита сайти тарқатган хабарда йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икрамов олиб боргани билдирилган.

Салим Абдувалиев, президентлик сайловида Шавкат Мирзиёев расми тушурилган футболкани кийиб чиқди

Салим Абдувалиев, Валерий Тян, Фарҳод Турдиев ва Умид Аҳмаджонов эса қўмита вице президентлари этиб сайланишган.

Халқ орасида Салим «Бойвачча», «Салим Чойхонаси», «Салим разбор» лақаблари билан танилган Салим Абдувалиев номи Викиликс ҳужжатларида Ўзбекистондаги мафия лидери сифатида эсланади.

Ҳусусан, АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жон Пурнелнинг 2006 йил мартида йўллаган каблограмида «Мафия Босси томонидан давлат тендерлари ва мансабларнинг тақсимланиши» ҳақида батафсил ёзилган.

Викиликс 2012 йилнинг февралида эълон қилган ҳужжатларга кўра, Салим Абдувалиев муайан «коммисиони» эвазига ўтказиладиган тендерларда ҳукуматдаги юқори мансабдорларнинг ғалабасини таъминлаган, шунингдек собиқ президентнинг қизи Гулнора Каримова билан давлат мансабларини пуллаб келган.

2016 йилги президентлик сайловларида эса Салим Абдувалиев Шавкат Мирзиёев номзодининг фаол тарғиботчисига айланди

Салим Абдувалиев 1950 йилнинг майида Фарғона вилоятининг Тошлоқ қишлоғида дунёга келган, кураш бўйича 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган, спортдан кетгач, аввалига заводда ишлаган, кейин ҳайдовчилик қилган.

Бугунги кунда Тошкентдаги Яшнаобод туманида истиқомат қилади. 4 қиз ҳамда 2 ўғилнинг отаси.

Ассамблея йиғилишида Каримов даврида телекоммуникация ширкатларини лицензиялашга оид коррупция иши учун четлатилган, бугунги кунда эса Бош вазир бўлган Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.

4 январ куни, Ўзбекистонда коррупцияга қарши қонун имзоланган эди, бироқ амалда ҳокимият тепасига бирин-кетин эски коррупционерларнинг қайтаётгани кузатилмоқда.

Сўнгги кадрлар алмашуви фонида икки кун бурун қабул қилинган «Коррупцияга қарши кураш ҳақидаги қонун»нинг ишлашига умид кам.

Трансперенс Интернешнл ташкилоти рейтингига кўра Ўзбекистон коррупция даражаси бўйича энг ёмон мамлакатлар ўнлигига киради.


Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 июн 2017
Мардикорлар касаба уюшмасини ташкил қилишга уринган фаол Нураддин Жуманиёзовнинг 2016 йилнинг 31 декабр куни 68 ёшида қамоқхонада вафот қилгани ...
23 май 2015
Ўзим ҳақимда маълумот Нодемократик режим Мурожаат ҳуқуқи Демократик тузум ва сиёсий қарашлар Жаноб Бош Котиб! Мен Формонов Азамжон Турғунович ...
22 ноябр 2016
Шундай иштиёқни билдирганлар орасида 68 яшар фарғоналик фермер, 63 яшар хоразмлик пенсионер, андижонлик новвой бор. Жумладан, фарғоналик кекса фермер ...
13 май 2018
Бундан ўн уч йил бурун, 2005 йилнинг 13 майида Ўзбекистон ҳукумати ҳарбийлари томонидан Андижоннинг Бобур майдонидаги бегуноҳ одамлар отилганди… ...
Блоглар
15 ноябр 2018
Ўзбекистонда баъзан «ютуб», баъзан «фейсбук» каналлари узилишидан шикоятлар ортмоқда. 15 ноябрь куни «Элтуз» нашри Downdetector ...
14 ноябр 2018
Таниқли ўзбек диссидент адиби, 67 яшар Мамадали Маҳмудов 13 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ...
13 ноябр 2018
“Бу йил фермерларга ҳар йилгидан кўра оғир бўлди. Уларга нисбатан зуғум ва зўравонликлар кўлами ошса ...