Кундалик
9 январ 2017

“Фарғона ҳақиқати” бош муҳаррири ишдан олинди

“Фарғона ҳақиқати” бош муҳаррири Набижон Собировнинг ишдан олинишига сабаб, Элтуз манбасига кўра, ҳорижий интернет нашрларида Фарғона вилояти шаънига айтилаётган танқидларга газетада муносиб жавоб берилмаганлиги бўлган.

Элтуз билан суҳбатлашган манбага кўра, 6 январ куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борган йиғилишда, аввалига Набижон Собиров шаънига кескин танқидий фикрлар билдирилган.

Шуҳрат Ғаниев журналистларни ишламаётганликда, давр билан ҳамнафас қадам ташламаётганликда айблаб, фақатгина “чет эл матбуоти хабарларига муносиб жавоб қайтараётган” Муҳаммаджон Обидовни мақтаган.

“Фарғонада битта журналист – Муҳаммаджон Обидов бор холос. Шу киши вилоят шаънини интернетда тарқалаётган турли бўҳтонлардан ҳимоя қилиб туради”, – деди ҳоким ўз сўзида.

Сўнгра вилоятнинг бош нашри ҳисобланган “Фарғона ҳақиқати”га мажбуран обуна қилинаётганлиги айтиб ўтилган.

Шу пайтгача битта ҳисобланган “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” нашрлари таҳририяти йиғилишда иккига ажратилиб, “Фарғона ҳақиқати”га Аҳмадали Тешабоев, “Ферганская правда”га Гулбаҳор Саид Ғани бош муҳаррир этиб тайинланган.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 феврал 2020
Карамзин деган рус ëзувчидан «Россия амалдорлари нима қиляпти?» деб сўрашса, «Ўғирлаяпти», деганди. Мендан ўзбек амалдорлари нима қиляпти, деб сўрасангиз, “ўғирлаяпти ...
29 апрел 2023
27 апрель куни Ироқдаги “Росафа” қамоқхонасида сақланаётган 44 нафар ўзбекистонлик маҳкума аёллар Ўзбекитон Президенти Шавкат Мирзиёевга уларни юртига қайтариш ...
18 май 2017
Британияда яшаётган, 69 ёшн ўзбек профессори Аҳмад Ҳожи Хоразмий бир соатлик қўшиқлари дастасини ютуб каналига қўйди. Дам тор, дам ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...