Кундалик
16 феврал 2017

Автосаноатдаги коррупция боис ҳибсда бўлган Жалилов яна лавозимига қайтди

15 феврал куни, автосаноатдаги коррупция боис ишдан кетган ва қамоққа олинган “Ўзавтосаноат” раиси ўринбосари Тоҳиржон Жалилов лавозимига қайтди.

Россиядаги Ravon ваколатхонасининг маркетинг бўйича собиқ директори Елена Кузнецованинг бу ҳақда Элтуз мухбирига билдиришича, Жалилов жума кунидан бошлаб “Ўзавтосаноат” раиси ўринбосари сифатида иш бошлайди.

49 яшар Тоҳиржон Жалилов, 2016 йили автосаноатдаги 200 миллион долларни ўзлаштирганликда айбланиб, бир муддат Тошкентдаги МХХ тергов изоляторида сақланган эди.

“Ўзавтосаноат” тизимида ишлайдиган, Элтуз мухбирига ўзини Улуғбек деб таништирган асакалик муҳандис «катта миқдордаги ўғирликларнинг бошида турган” Жалиловнинг оқланишини “ақлга сиғмайдиган тушунмовчилик” дея таърифлади.

“Ўғри қамоқда ўтириши керак, ҳукумат кабинетида эмас деб билардим. Мирзиëев даврида бунинг тескариси бўлмоқда” деди у.

Жалиловни чоршанба куни пешиндан кейинги мажлисда, эски лавозимига қайтарган Бош вазир Ариповнинг ўзи ҳам Каримов даврида урилиб Мирзиëев даврида «тирилган коррупционер» сифатида кўрилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 феврал 2018
Швецияда чиқадиган “Афтонбладет” газетаси террорчиликда айбланаётган самарқандлик Раҳмат Оқилов 42 ёшли таниқли комик артист Ўз Нуин (Özz Nûjen) оиласи ...
20 ноябр 2020
Ассалом алайкум, Eltuz! Биз Бухоро вилояти Шофиркон туманидан мурожаат қиляпмиз. Ҳаво ҳарорати тушиши билан қувурлардан келаётган газ босими кескин пасайиб кетди. ...
19 апрел 2019
Раccом ТузEltuz.com
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...