Вақт машинаси
17 март 2020

Усмонхўжаев – Ўзбекистоннинг Кремль томонидан қамалган раҳбари

2017 йилнинг 17 март куни Ўзбекистонга 1983 йилдан 1988 йилгача раҳбар бўлган Иномжон Бузрукхўжаевич Усмонхўжаев 87 ёшида вафот этди.

Марҳум Фарғона вилоятининг Риштон тумани Пандигон қишлоғидаги қабристонга дафн этилди. Жаноза Ёрмозор ҳудудидаги жомеъ масжидда ўқилди.

У Шароф Рашидовдан кейин Ўзбекистонга раҳбарлик қилган эди.

Иномжон Усмонхўжаев 1983 йилдан 1988 йилгача ЎзССР Марказқўми Биринчи котиби бўлган.

Усмонхўжаев «қайта қуриш» йилларида коррупцияда айбланди. 1988 йилнинг 12 январида «пенсияга чиқиши муносабати» билан Ўзбекистон КП Марказқўми Бош котиби лавозимидан озод қилинди.

1989 йилнинг 12 декабрида «пахта иши» бўйича айбланиб, 12 йилга қамалди. Коррупционер совет раҳбари сифатида барча унвонларидан маҳрум қилинди. 1990 йили озод этилди.

Умрининг сўнгги йилларида Иномжон Усмонхўжаев Фарғонада ўз отаси Бузрукхўжа қурган уйда фарзандлари ва набиралари билан яшаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 октябр 2023
Қашқадарёлик 61 ёшдаги эркак жами 32 бош эчкиэмарни тутиб олиб, улардан 12 тасини сўйиб еган. Қолган 20 тасини кейинчалик ...
1 феврал 2016
Ўтган ҳафта Ўзбекистондаги вақтли нашрларнинг сарлавҳаларига бошқа давлатларга намуна бўлиши керак бўлган «ўзбек модели» ташвиқотидан ташқари турли реал ҳақиқатга ...
3 ноябр 2022
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи мужда сифатида қабул қилинди. ...
2 октябр 2015
Кеча шармандали бир воқеанинг гувоҳи булдим. Ёзёвон йўлидаги Шаҳартепа қишлоғига бир иш билан бордим. Йўлнинг икки четини 100 дан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...