Cатира
17 май 2017

Шаҳрихонда оммавий заҳарланиш. Воқеа гувоҳининг шарҳи

Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳри ва туманида 15 май куни юзлаб беморлар заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ëтқизилган. Озодлик радиоси маълумотига кўра, сешанба куни 182 киши музқаймоқдан заҳарланиб клиникага келтирилган.

Элтузга ўз мақоласини юборган Наргиза Орипова таҳаллуси билан мақолалар ëзадиган шаҳрихонлик блоггер музқаймоқдан заҳарланганлар сони камида 550 нафар эканини ва оммавий заҳарланиш икки кун мобайнида содир бўлганлигини айтади.

Унга кўра, ўз вақтида бартараф қилиниши мумкин бўлган инцидент юқумли касалликлар шифохонасида навбатчи врач бўлмагани боис кенг кўлам касб қилган.

Элтуз таҳририяти шаҳрихонлик блоггер мақоласига рассом туз карикатурасини илова қилган ҳолда эълон қилади.

Шаҳрихондаги заҳарланиш навбатчи шифокор йўқлиги учун оммавий тус олди

Шаҳрихон каби бор йўғи 70 минг одам яшайдиган шаҳарчада нега 500 дан зиëд киши музқаймоқдан заҳарланди? Нега заҳарланиш аломати маълум бўлган илк соатдаëқ бунинг олди олинмади?

Бу саволларга оддий шаҳрихонлик сифатида жавоб излайман. Бу жавобимни Шаҳрихон касалхонасида ўлим билан олишаëтган 550 бемор кутмоқда. Беморлар орасида аëллар ва норасида гўдаклар анча.

Албатта биринчи айбдор бу айниган музқаймоқ сотган тужжор. У қайси амалдор соясида бўлса ҳам жавоб бериши керак.

Иккинчи айбдор эса касаллик тарқалишига йўл қўйиб берган туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шухрат Аминжонов деб ҳисоблайман. Яқинда Соғлиқни сақлаш вазири тарафидан эмас, балки мавжуд қоидага зид тарзда вилоят ҳокими тарафидан тайинланган Аминжонов туман юқумли касалликлар бўлимидаги навбатчи врач штатини қисқартирди.

Менинг фикримча, касаллик тарқалишига асосий сабаблардан бири ҳам шу.

Чунки навбатчи шифокор бўлганида у биринчи бемор мурожат қилиши биланоқ тезкор билдириш бериб касаллик манбаи бўлган музкаймок тарқалишини тўхтатарди, лекин шифокор йўқлиги сабабли шанба куни соат 15:00 дан душанба куни 8:00 гача туманда эпидемиологик вазият умуман назоратсиз колиб кетган.

Агар шифокор бўлганда 6 та ёки 10 бемор заҳарланарди ҳолос.

Ҳозир эса деярли 2 сутка касаллик назоратсиз қолиб жуда кўп тарқалиб кетди. Икки сутка давомида Шаҳрихонда заҳарли музқаймоқ сотилди.
Ëнғиндан сўнг, насос фалонимга керакми дейдиларку. Ҳозир МЧС келганидан кўра, касалликнинг вақтида олдини олган маъқул эди.

Шахсан мен Шуҳрат Аминжонов воқеага панжа орасидан қараб Шаҳрихон халқининг саломатлигини хатар остига қўйди деб ўйлайман.

Бундан ташқари статистик маълумотни камайтириб кўрсатиш мақсадида Шуҳрат Аминжонов, шифохонага мурожаат қилганларни тезроқ уйга кетказинглар, деб топшириқ берди.

Шу сабаб битта бемор қайта-қайта шифохонага келаверди ва аксинча мурожаатлар сони кўпайиб кетди ва халқ қийналди тўлиқ даволана олмай.
Баъзи мулозимлар айтганидек, музқаймоқдан заҳарланганлар сони камаяëтгани йўқ.

Хозиргача мурожаатлар давом этмоқда. Вилоят марказидан келган шифокорлар шу ерда ва тошкентлик меҳмонлар ҳам шу ерда, томошабин бўлиб ўтиришибти ҳеч нарса қилмай.

Бош врач Шуҳрат Аминжонов беморларга қараш ўрнига чойхонама-чойхона меҳмондорчиликдан боши чиқмаябти меҳмон кузатиб.

Шу кунларда врачларни танқид қилиш урф бўлган. Аммо мен шахсан врачларни ҳурмат қиламан. Аммо Аминжонов каби сўнгги 15 йил ичида фақат тадбиркор бўлиб ишлаган “шифокор”га эл саломатлигини ишониш маймуннинг қўлига граната берган каби хатарли.

Наргиза Орипова
Шаҳрихонлик блоггернинг таҳаллуси

Тағин ўқинг
26 октябр 2021
Юлий Юсупов, иқтисодчи, Иқтисодий тараққиёт маркази директори (Ўзбекистон)  Совет латифаси: 1917 йилда декабристнинг набираси кўчадаги шовқинни эшитиб, хизматкорини нима ...
13 феврал 2018
Ўзбекистонда оғир касаллар учун ишлатиладиган оғриқни қолдирувчи наркотик ва психотроп дорилар етишмаяпти. Мамлакат дорихоналарига наркотик дориларнинг кам миқдорда етказиб ...
2 август 2017
30 июл куни «Таҳлилнома» кўрсатувида Каримовнинг «тўмтайиб юришлари», мамлакатдаги валюта «қора бозори», қўшнилар билан муносабат, чегара масалаларида йўл қўйган ...
14 август 2023
Транспорт прокуратураси Тошкент халқаро аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушгани ҳолати юзасидан тергов иши очиб, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...