Асосий мавзулар
19 май 2017

Ўзбекистонга рашидовчилик мафкураси қайтмоқдими?

ЎзА томонидан давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейига бағишлаб тайёрланган мақолани мамлакатнинг бир қанча газеталари босди.

Ш.Рашидов билан кўп йиллар ишлаган академик Оқил Салимов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маматқул Ҳазратқуловнинг суҳбати тарзидаги бу мақола юз фоиз бугунги ҳукмрон мафкура нуқтаи назарини ифодалайди.

Суҳбат давомида Ш.Рашидовнинг халқимиз, республикамиз олдидаги «беқиёс хизматлари» санаб ўтилади, бироқ мамлакатни қарийб чорак аср бошқарган шахс собиқ иттифоқ таркибидаги республика коммунистик партиясининг биринчи котиби бўлгани ҳақида бир оғиз ҳам эслатилмайди.

Номи келтирилмаса-да, унга нисбатан «нонкўрлик, мунофиқлик ва хоинлик қилганларни ҳаётнинг ўзи жазолагани» таъкидланади.

Унда Ш.Рашидов номи «биринчи президент Ислом Каримовнинг жасорати билан оқлангани» алоҳида эътироф этилади ва 1992 йил ноябрь ойида таваллудининг 75 йиллиги мамлакатимизда кенг миқёсда нишонлангани ёдга олинади.

Гап шундаки, мана шу юбилейдан кейин қарийб 25 йил давомида Ш.Рашидовнинг бошқа «круглий дата»лари нега тантана қилинмагани, унинг номи яна унутилгани сабаблари очиқланмаган.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 май 2023
Навоий номли  ўзбек тили адабиëт университети бировнинг лойиҳасини ўзлаштириб давлатдан 2 миллиард сўм  ундирмоқчи бўлганми? «Адабиëт университети надур?» Рассом ...
13 март 2020
Ҳафта айланиб, яна сизлар билан юзма-юз бўлганимдан мамнунман, азизлар. Ҳафта ичида ким қадри учун, яна кимдир қорни учун йиғлади. Кимдир ...
28 апрел 2017
Тошкент пропискасига кириш учун расмий рўйҳатдаги ҳужжатларни йиғишга вақтинча пойтахтда бўлиш муддати ҳам етмаслиги ҳақидаги мақолани чоп этган Кun.uz ...
18 май 2021
Рассом Кирпи
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...