Асосий мавзулар
16 июн 2017

«Мардикорлар профсоюзи» фаолининг қамоқда ўлгани ярим йил ўтиб маълум бўлди

Мардикорлар касаба уюшмасини ташкил қилишга уринган фаол Нураддин Жуманиёзовнинг 2016 йилнинг 31 декабр куни 68 ёшида қамоқхонада вафот қилгани ярим йил ўтиб маълум булди. Фото: Маҳкум ўзбек фаоллари (ўнгдан) Нураддин Жуманиёзов ва Фаҳриддин Тиллаев

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Надежда Атаеванинг Элтуз нашрига билдиришича, бу хабарни шу йилнинг 15 июнга қадар ҳукумат амалдорлари ҳам, марҳумнинг яқинлари ҳам яшириб келишган.

«Улар индамай келишди шунча вақт. Биз бу вақт ичида БМТ идоралари, мамлакат элчихоналари орқали қанча сўровлар бердик. Унга ёрдам беришга ҳаракат қилиб келдик. Унинг хотини ҳеч ким билан гаплашишни истамади», дея билдирди Надежда Атаева Элтуз Нашрига.

У шунингдек, диабет касали билан оғриган маҳкум Жуманиёзовга адвокат Полина Брауберг орқали дори дармон жўнатганини, бироқ жазони ижро қилиш муассаси қаршилиши билан бу дори дармонлар эгасига етказилмай, адвокатнинг қўлида қолиб кетгани ҳақида гапирди.

Жуманиёзов Нураддин, яна бир ўзбек фаоли Фаҳриддин Тиллаев билан бирга «Одам савдоси»да айбланиб 2014 йилнинг январида ҳибсга олинганди.

Айни айбловлар билан Жуманиёзов 9 йилга, Тиллаев эса 10 йилу 8 ойга ҳукм қилинди. Улар шунингдек, тергов чоғида қийноқлар қўлланганининг адвокат орқали билдиришган.

Ўзбек фаоллари Нуриддин Жуманиёзов ва Фаҳриддин Тиллаевлар ҳибсга олингунига қадар бир неча йил давомида Ўзбекистонда Мардикорлар ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида фаолият олиб боришган.

Улар стихияли тарзда пайдо бўладиган «меҳнат биржалари» (мардикор бозорлари)га бориб, мардикорлар билан тушунтириш ишлари олиб боришган, уларга меҳнат ҳуқуқлари ҳақида гапиришган.

2012 йилнинг сентябрида Мардикорлар касаба уюшмасига аъзолик анкеталарини тарқатишаётганида уларни милиция ушлаган эди.

Таъкид жоиз, мардикорлар – Ўзбекистондаги энг ҳуқуқлари чекланган тоифанинг биридир. Одатда улар – Ўзбекистоннинг қашшоқ ҳудудларидан иш излаб шаҳарга келадиган ёш йигитлардир.

Тошкент пропискасининг йўқлиги, кўпинча уларни мажбурий меҳнат қурбонларига айланишларига, милицияга пора беришларига сабаб бўлиб келади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 май 2016
«Ўзбек ҳукумати зудлик билан ва ҳеч қандай шартсиз, 10 октябр куни сиёсий мотив билан қамоққа ҳукм қилинган мустақил журналистни ...
9 июн 2023
Рассом Туз
23 апрел 2021
Термизлик блогер Отабек Сатторийнинг адвокати Умид Давлатовнинг айтишича, 2021 йил 19 мартда журналистларга интервью бераётган вақтида унга нисбатан шантаж қилишга ...
29 июн 2019
Тепада ўтирганлар каптарнинг бутига хат солиб менга жўнатишди. Шу яқин орада 9 та аëл президент тарафидан кечирилиб, қамоқдан чиқарилар ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...